UZ

Сўнгги янгиликлар

21:40БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ" ўз уйида "Хорфаккан"ни мағлуб этди, Ғаниевдан иккита ассист  0 20:57"Бавария" "Манчестер Юнайтед"нинг икки футболчисини нишонга олди  1 20:23Рабьога "Наполи", "Милан" ва турк клублари қизиқиш билдирмоқда  0 19:50ОПЛ. "Сабаҳ" меҳмонда ғалабага эришди, Раҳмоналиев кетма-кет бешинчи ўйинда захирада қолдирилди  5 19:27"Фулхэм" — "Манчестер Юнайтед". Таркиблар маълум  23 18:50Бельгия Про лигаси. "Антверпен" ўн киши билан камбэк эвазига ғалаба қозонди, Ўринбоев бу сафар ҳам захирада қолдирилди  3 17:49Доннарумма "Ман Сити" билан шахсий шартнома шартларини келишиб олди. Битим суммаси 50 млн евродан кам бўлади  0 16:05"Реал" Винисиусга нарх белгилади  12 14:55Жан-Пьеро Гасперини: "Аниқроқ бўлганимизда иккинчи голни ҳам урардик"  1 14:29Нодирбек Абдураззоқов: "Ҳар бир учрашувда ғалаба учун майдонга чиқамиз"  0 14:14Мюллер МЛСдаги дебют голини 90+14-дақиқада урди ва жамоасига ғалаба олиб берди  1 13:31Шаҳром Самиев Тожикистон терма жамоасига чақирилгани ва CAFA Nations Cup турнири ҳақида гапирди  2 13:13"Астон Вилла" "Челси" ва ПСЖ ҳужумчиларини таркибига қўшиб олмоқчи  1 12:51Диего Симеоне: "Атлетико" ўз принципларини ўзгартирмайди"  1 12:30Мурод Бобожонов: "Сўнгги тўрт ўйинда уч гол? Бундан ҳам яхшироғига ҳаракат қиламан"  1

Улар ҳозир қаерда? Диққатимизда Ўзбекистон U-16 ўсмирлар терма жамоаси (2010 йил) Янгиликлар

Улар ҳозир қаерда? Диққатимизда Ўзбекистон U-16 ўсмирлар терма жамоаси (2010 йил)

Эсингизда бўлса, 2010 йил Тошкентда бўлиб ўтган ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионатида иштирок этган Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси 2-ўринни эгаллаганди.
Алексей Евстафеев шогирдлари ўша мусобақанинг ҳал қилувчи финал ўйинида Шимолий Кореяга 0:2 ҳисобида имкониятни бой берганди. Фотоархивимизни кўздан кечираётиб ўша пайтда олинган суратга кўзимиз тушди. Яъни, ўсмирларимизнинг ўйиндан олдинги 11талик таркиби. Суратга қараб футболчиларнинг айни пайтда қаерда тўп суришаётгани билан қизиқдик.

СУРАТДА
(Пастки қатор чапдан бошлаб): Равшан Ҳайдаров, Тимур Ҳакимов, Асилжон Мансуров, Муҳаммаджон Абдуллаев (ҳозирги исм-шарифи Муҳаммад Расулов), Азиз Муротов.  
(Юқори қатор чапдан бошлаб): Сардор Раҳмонов, Бобир Давлатов, Сардор Собдирхўжаев, Жавлон Мирабдуллаев, Ғанишер Холмуродов, Аббос Махситалиев.

УЛАР ҲОЗИР ҚАЕРДА?

Равшан Ҳайдаров. Бу футболчи биринчи лига вакили “Қўқон-1912” шарафини ҳимоя қилмоқда. Ҳайдаров секин-аста олий лига даражасига кўтарилса керак.

Тимур Ҳакимов. Мавсумнинг биринчи ярмини “Андижон”да ўтказиб, кейин яна “Пахтакор”га қайтди. Мураббийлар унинг ўйинида пасайиш юзага келгани ҳақида кўп гапиришмоқда.

Асилжон Мансуров. Ҳимоячи иккинчи давра бошида “Гулистон” клубида рўйхатдан ўтди. Аммо ҳозиргача олий лигада майдонга тушгани йўқ.  

Муҳаммаджон Абдуллаев. Бу футболчи ҳозир “Навбаҳор” сафида ўйнамоқда. Йил бошида фамилиясини Расуловга алмаштирганини таъкидлаш лозим. Муҳаммаджон олий лига ўйинларида ҳам майдонга тушиб турибди.  

Азиз Муротов. Қанот ярим ҳимоячиси “Бухоро” клубида тўп тепмоқда. Асосан жамоа ёшлари сафида ўйнаётган футболчи, баъзан олий лига ўйинларида ҳам майдонга тушиб турибди.

Сардор Раҳмонов. Йил бошида “Машъал”дан Тошкентнинг “Локомотив” клубига ўтди. Ўйинида озгина бўлса ҳам ўсиш бор. Ёшлар ўртасидаги ЖЧ-2013 иштирокчиси.  

Бобир Давлатов. Ёш футболчи ўтган мавсумда “Янгиер”да ўйнади ва бу йил бошида Қозоннинг “Рубин” клуби мактабига бориб таҳсил олишни бошлади. Ярим ҳимоячи “Рубин” клуби ёшлари билан машғулотларда иштирок этмоқда, бироқ ёши тўғри келмаганлиги учун ҳали расмий ўйинларда майдонга тушгани йўқ.

Сардор Собирхўжаев. Айни пайтда “Бунёдкор” ўринбосарлари сафида ҳаракат қилмоқда. Ёшлар ўртасидаги ЖЧ-2013 иштирокчиси.

Жавлон Мирабдуллаев. Бу футболчи ҳам “Бунёдкор” ўринбосарларининг асосий ўйинчиларидан бири ҳисобланади. Лекин олий лига даражасига кўтарила олармикан?

Ғанишер Холмуродов. Биринчи лига вакили “Аланга” дарвозасини қўриқламоқда. Ўйинида унчалик ўсиш кузатилмади.

Аббос Махситалиев. “Пахтакор”да тўп сураётган Махситалиев доим ҳам бир текис ўйин кўрсата олмаяпти. Аммо ёшлар ўртасидаги ЖЧ-2013да ўзидан ёмон таассурот қолдирмади.


Хайрулла Холиқов
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика