UZ

Сўнгги янгиликлар

21:53Наҳотки?! "Арсенал" Жезусни қайдномага киритди  0 21:32Слот кетса ўрнига ким асосий даъвогар?  6 21:10Эрон. Остон Ўруновнинг ягона голи "Персеполис"га ғалаба келтирди  1 20:58"Ливерпуль" собиқ ҳимоячиси Ловрен Салоҳнинг ёнини олди  0 20:30"Манчестер Сити"нинг "Реал" билан ўйин учун 21 кишилик таркиби эълон қилинди  5 20:03Эрон чемпионати. "Трактор" "Зоб Оҳан" билан дуранг ўйнади, Ҳамробеков бир бўлим ҳаракат қилди  0 19:41"Хоразм" футзал клуби ташкил этилди  4 19:17Эрон пойтахтида учта йирик стадион қурилади  3 18:38АПЛнинг нархи ошган ва тушган футболчилари: Абдуқодир Ҳусановнинг қиймати қанча?  2 18:12АПЛда футболчиларни жароҳатдан асраш учун янги қоида кучга киради  3 17:44Мбаппе "Манчестер Сити"га қарши ўйинни ўтказиб юбориши мумкин  8 17:12Breaking! Ратиньо фаолиятини водийда давом эттиради  10 16:45Расман: "Навбаҳор" "Йил кашфиёти"ни таркибда олиб қолди  6 16:28"Андижон" "Одил Аҳмедов ФА"га мағлуб бўлди  11 16:01Роналду билан шов-шувли интервьюлар уюштирган Пирс Морган Салоҳни суҳбатга таклиф этди  16

Улар ҳақида эртага ҳам гапиришади: биринчи давранинг кашфиётлари кимлар бўлди? Янгиликлар

Улар ҳақида эртага ҳам гапиришади: биринчи давранинг кашфиётлари кимлар бўлди?

Ўзбекистон Суперлигасида мавсум экватори ортда қолди.

Биринчи даврада турли клублар сафида нафақат тажрибали футболчилар, балки ёш ва иқтидорли тўп тепарлар ҳам ўзларини кўрсата бошлади. Улардан баъзилари мураббийлар ишончини оқлади, бошқалари эса заҳирадан майдонга тушиб, муҳим ўйинларда ҳал қилувчи ҳаракатлари билан ёдда қолди.

Қуйида шу каби ёшлар орасида эътирофга лойиқ бўлган 6 нафар футболчи ҳақида сўз юритамиз:

Носир Абдусаломов ("Бунёдкор", 2003 йил)

"Бунёдкор" жамоасида ёш иқтидор эгаси сифатида танилаётган Носир Абдусаломов мураббий Илёс Зейтуллаев томонидан қишки йиғинлардёқ асосий таркибга жалб этилди. Ўртоқлик ўйинларидаги ҳаракатлари, ўринбосарлар жамоасидаги ишончли ўйини натижасида Суперлигада ҳам имкониятга эга бўлди. 21 ёшли Абдусаломов 7 та учрашувда иштирок этиб, 3 та гол ва 3 та ассист билан жамоасига катта фойда келтирди. Кубок баҳсларида 2 тўп киритди. У ҳозирча "Бунёдкор"нинг энг самарали ёш футболчиларидан бири бўлиб турибди.  У гол урган ўйинларда жамоаси мағлуб бўлмади ва 7 очко қўлга киритди. Умумий натижа: 3+3. 


Ойбек Ўрмонжонов ("Динамо", 2006 йил)

"Динамо" жамоасидаги олиб борилаётган самара бермоқда ва бу жараёнда мураббий Вадим Абрамовнинг ҳиссаси беқиёс. У ёшларга ишонишдан ҳеч қачон қўрқмаган мутахассис сифатида танилган. 19 ёшли Ойбек Ўрмонжонов ушбу ишончни оқлади — у катта майдонда йўқолиб қолмади, аксинча 15 та учрашувда 3 та гол ва 3 та ассист билан ўзини асосий таркиб футболчиси сифатида кўрсата олди. Унинг универсаллиги ва тактик билимлари "Динамо" ярим ҳимоясини мустаҳкамламоқда.



Муҳаммадали Ўринбоев ("Пахтакор", 2005 йил)

Муҳаммадали учун 2025 йил бир неча фронтда синов билан бошланди. Дастлаб, у Ўзбекистон U-20 терма жамоаси билан Осиё Кубогида иштирок этди. Кейинчалик "Пахтакор" сафида Суперлига ўйинларида мунтазам қатнашди. 11 та учрашувда 3 та гол ва 1 та ассист — унинг жамоаси учун етарлича салмоқли ҳиссасини англатади. Муҳими, у ўз салоҳиятини нафақат маҳаллий, балки халқаро даражада ҳам кўрсатишга улгурди — яқинда Белгиянинг "Антверпен" клубига йўл олди. Бу эса унинг иқтидорига Европа клублари ҳам эътибор қаратаётганидан далолат.


Жавоҳир Рўзиев ("Бухоро", 2004 йил)

“Бухоро” жамоаси бу йилги Суперлигада бир нечта ёш футболчиларга имконият берди ва шулардан бири — Жавоҳир Рўзиев. Унинг ўйинини яхши хис этиб, ундан унумли фойдаланаётган мураббий — Улуғбек Бакаев. Жавоҳир ярим ҳимояда нафақат узатмалар, балки ҳаракатдаги балансни сақлаб туриш билан ҳам жамоанинг муҳими бўлиб қолмоқда. Гол ва ассистлар билан статистикада ажралиб турмаса-да, унинг тинимсиз ҳаракатлари ва тактик вазифаларни сидқидилдан бажариши мураббийлар эътирофини қозонган.

Сардорбек Баҳромов ("Насаф", 2005 йил)

"Насаф" ёшларга доимий равишда имконият бериб келадиган, уларни катта футболдаги қирраларини очадиган клублиги сир эмас. Мураббий Рўзиқул Бердиев натижа фонида ёш футболчиларни ҳам майдонга туширишга эътибор қаратмоқда. Сардорбек Баҳромов биринчи даврада 8 та ўйинда ҳаракат қилди ва асосан Суперлига темпига мослашиш билан банд бўлди. Унинг жисмоний тайёргарлиги ва ўйинга иштиёқ билан ёндашуви кузатувчилар эътиборини тортди. Катта эҳтимол билан, иккинчи даврада у ўзини тўлиқ очади.


Ғанишер Қодиров ("Шўртан", 2006 йил)

"Шўртан" сафида порлаётган ёш иқтидор эгаси — Ғанишер Қодиров. У жорий мавсумда 6 та учрашувда иштирок этиб, 2 та гол ва 1 та ассист билан юқори самара кўрсатди. Ўтган йили U-19 чемпионатида 18 та учрашувда 8 та гол ва 2 та ассист қайд этган футболчи сифатида у аллақачон мураббийлар ишончига сазовор бўлган. Бу мавсумда эса асосий жамоа сафида ҳам ўзини кўрсатишда давом этмоқда. Агар шундай ривожланишни сақлаб қолса, Қодиров келгуси мавсумларда "Шўртан"нинг етакчиларидан бирига айланиши мумкин.

Биринчи даврада майдонда ўзини кўрсатган ёшлар — бу фақат мавсумнинг гўзал эпизодлари эмас, балки келажак футболимизга тушган умид нуридир. Улар мураббийлар ишончи, ўз меҳнати ва ҳаракатлари билан катта футбол эшикларини қоқмоқда.

Умид қиламизки, иккинчи даврада ҳам бу футболчилар ўз ривожланишини давом эттиради ва янгилари сафга қўшилади. Чунки ҳар бир клуб академиясидаги иқтидор соҳиби — эртанги миллий терма жамоа учун асос бўлиши мумкин. Суперлигада ёшларга ишонч бор экан, келажак бор.

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика