UZ

Сўнгги янгиликлар

01:46Бундеслига. Тен Хагсиз қолган "Байер" мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  0 01:01Саудия Арабистони. "Насаф"га қарши ўйин олдидан "Ал Аҳли"да дуранг  1 00:33ФИФА 2026 йилдан ўз тақвимида ўзгартиришлар киритади  0 00:15"Милан" учун Аллегри қайси жамоаларни бошқаришни рад қилгани маълум қилинди  1 23:51"Манчестер Сити" Льюис билан шартномани узайтирди  2 23:40Суперлига. "Сўғдиёна" — ОКМК 4:1  0 23:31Антонио Рюдигер 3 ойга сафдан чиқди  4 23:08Футзал. Ўзбекистон термаси Японияга қарши ўйнайди  0 22:51"Бешиктош" Жотани таркибига қўшиб олди  0 22:32Миржалол Қосимов: "Пароканда ўйин намойиш қилдик"  3 22:16Иван Бошкович: "Биринчи бўлимда футболдаги барча жабҳа бўйича рақибдан устун келдик"  9 21:46Люпчо Дориев: "Керакли вақтда голлар урдик"  8 21:27Суперлига. "Навбаҳор" – "Сурхон" ўйинида ҳисоб очилмади  36 21:13Тарихда шу кун. Қосимов "Ливерпуль"ни доғда қолдирганига 30 йил бўлди  5 20:57Мартинелли "Арсенал"даги рақобат ҳақида гапирди  0

Украина ва латвиялик футболчилар "Андижон"да кўрикдан ўтади Янгиликлар

Украина ва латвиялик футболчилар "Андижон"да кўрикдан ўтади

Суперлигага тайёргарлик кўраётган "Андижон" клуби жамоа йиғинига қўшилган икки нафар янги легионер ҳақида маълумот тақдим этди.


Дмитрий Зозуля
Туғилган санаси: 09.06.1988
Амплуаси: Ҳимоячи;
Фуқаролиги: Украина;
Бўйи: 188 см;
Вазни; 79 кг;
Сўнгги ўйнаган жамоаси: “Кремень” (Украина).

Фаолияти давомида “Оболонь”, “Княжа”, “Львов”, “Волынь”, “Буковина”, “Нефтяник-Укрнефть”, “Гурия” (Грузия), “Зугдиди” (Грузия), “Арсенал” (Киев) ва “Горняк-Спорт” клубларида тўп сурган.

Ўтган мавсумда эса Дмитрий Украина биринчи лигасида иштирок этувчи “Кремень” клуби шарафини ҳимоя қилди. У “Кремень” клуби таркибида 2019/2020 йилги мавсумда 16 та учрашувда (ҳозирги кунга келиб 19-тур ўйинлари давом этмоқда) майдонга тушиб, 1373 дақиқа ҳаракат қилди ва рақиблар дарвозасини 4 маротаба ишғол этишга эришди.

Қизиқарли жиҳати шундаки, у 2018/2019 йилги мавсумларда “Горняк-Спорт” клуби таркибида Виталий Мирний билан бирга тўп сурган.

Дмитрий Зозуля 20 январь куни юртимизга етиб келади ва “Фарғона вилояти ҳокими Кубоги” мусобақасидаги ўйинларда майдонга тушиши режалаштирилган.



Романс Маскевич
Туғилган санаси: 29.03.1993
Амплуаси: Ярим ҳимоячи
Фуқаролиги: Латвия
Бўйи: 174 см
Вазни; 65 кг
Эришган ютуқлари: Латвия Кубоги финалчиси (2017 йил), Латвия Кубоги соҳиби (2018 йил), Латвия чемпиони (2018 йил).
Сўнгги ўйнаган жамоаси: “Вентспилс” (Латвия).
Ўйнаган жамоалари: “Транзитс”, “Юрмала”, “Спартакс”, “Лейпая”, “Рига”, “Вентспилс”.

2016/2016 йилги мавсумда “Спартакс” клуби сафида Европа Лигасининг 6 та учрашувида майдонга тушган ва битта гол киритишга муваффақ бўлган.
Латвия U-21 терма жамоаси сафида Украина ва Лихтенштейн терма жамоалари қарши учрашувларда майдонга тушган.

Ўтган йилги мавсумда Романс “Вентспилс” жамоаси таркибида 23 марта майдонга тушиб, 1585 дақиқа ўйнаш билан бир қаторда, жамоасининг 3 та голи муаллифлик қилди.

Роман Маскевич ўтган йилги мавсумда “Вентспилс” жамоаси билан Латвия чемпионатининг 3-ўринини қўлга киритишга муваффақ бўлди ва Европа Лигаси саралаш босиқчига йўлланмани қўлга киритди.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика