UZ

Сўнгги янгиликлар

03:00ЕЧЛ. "Атлетико" "Тоттенхэм"ни, "Бавария" "Аталанта"ни йирик ҳисобда мағлуб этган ҳолда кейинги босқич масаласини деярли ҳал қилишди  40 02:50ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади  132 02:04Отабек Нарзуллаев: "Суперлига тезлигига тезроқ кўникишимиз керак"  0 01:32Акмал Рустамов: "Бешинчи ўриндан ҳам юқорида бўлмоқчимиз"  1 00:48БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ" ўз уйида "Ажман"ни мағлуб этиб, муҳим очколарни қўлга киритди  0 00:44Камолиддин Тожиев: "Йигитларни танимадим. Нима бўлганини билмайман..."  14 00:39ЕЧЛ. Дастлабки баҳсда "Галатасарой" ўз уйида "Ливерпул"ни мағлуб этди  47 00:34Тимур Кападзе: "Пахтакор"ни ютиш ёқимли. Футболни қуришдан кўра, уни бузиш осонроқ"  11 00:21Исломбек Исмоилов: "Ҳар тур нохуш анъанага чек қўйяпмиз"  6 23:47"Ньюкасл" — "Барселона". Таркиблар маълум  20 23:45Суперлига. "Машъал" – "Қизилқум" 0:2  0 23:31Дориев Шимолий Македония миллий терма жамоасидан чақирув олди  5 23:14Самвел Бабаян: "Бугун "Нефтчи" тарихини ёзаётган футболчиларни бир пайтлар ўзим катта қилганман"  39 22:45Суперлига. "Навбаҳор" сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди  153 22:12ОПЛ. "Сабаҳ" ўз уйида "Габала"га 7 та гол урди ва чемпионлик учун янада дадил қадам ташлади  1

Украина бош мураббийи: "Бразилия ҳақида ўйлаганимиз йўқ" Янгиликлар

Украина бош мураббийи: "Бразилия ҳақида ўйлаганимиз йўқ"

Футзал бўйича жаҳон чемпионати 1/4 финал доирасидаги Венесуэлага қарши ўйиндан сўнг (9:4) Украина бош мураббийи Олександр Косенко сайтимизга интервью берди.

"Бугун жуда қизиқарли ўйин гувоҳига айландик. Менимча, учрашув мухлисларга манзур бўлди. Биз ярим финалдамиз, яъни дунёнинг энг кучли тўрт жамоасидан биримиз.

Жамовий ҳамжиҳатлигимиз ғалабада муҳим рол ўйнади. Бундай даражадаги беллашувларда фақатгина жамоавий ғалабага эришиш мумкин.

Кейинги рақиб — Бразилия ҳақида ўйлаб кўрганимиз йўқ, сабаби аввал Венесуэлани мағлуб этиш лозим эди. Бор эътиборимиз бугунги учрашувга қаратилганди. Кейинги рақибни энди ўрганиб чиқамиз.

Шу ўринда мухлисларга миннатдорчилик билдирмоқчиман. Украинадаги вазият барчага маълум. Буни сўз билан ифодалаб бўлмайди. Буни шунчаки ҳис қилиш керак. Биз яқинларимизнинг далдасини, матонатини ҳис қилиб турибмиз ва мухлисларимизнинг қўллаб-қувватлови туфайли яхши натижага эришяпмиз", деди Косенко.

Эслатиб ўтамиз, Украина терма жамоаси ярим финалда Бразилияга қарши баҳс олиб боради.


Оқил Абдубарноев суҳбатлашди.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика