Уго Санчес: "Мбаппе бир кун келиб "Реал"да ўйнайди. У Мадридни босим сабаб рад этди"
12 июл 2022 11:53
Янгиликлар
Уго Санчес: "Мбаппе бир кун келиб "Реал"да ўйнайди. У Мадридни босим сабаб рад этди"
"Реал" афсонаси Уго Санчес ПСЖ ҳужумчиси Килиан Мбаппе келажакда "қаймоқранглилар" сафига ўтади деб ҳисоблайди.
23 ёшли француз 21 май куни Париж клуби билан 2025 йилга қадар мўлжалланган шартнома имзолади.
"Мбаппе қаттиқ оҳангда Мадридга "йўқ" демади. У ижтимоий, сиёсий ва оилавий босим сабаб "йўқ" деди. Уни биламан, унинг бир келиб "Реал" учун ўйнашига ишончим комил", — дейди Санчес.
Мбаппе ўтган мавсум парижликлар таркибида барча мусобақаларда 46та ўйинда майдонга тушиб, 36та гол ва 26та ассист қайд этди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Фикрлар