Уганда бош мураббийи "Navruz Cup-2022"да иштирок этиш сабабини айтди
23 мар 2022 21:03
Янгиликлар
Уганда бош мураббийи "Navruz Cup-2022"да иштирок этиш сабабини айтди
Уганда бош мураббийи Милутин Средоевичнинг таъкидлашича, унинг жамоаси бўлажак Африка миллатлар кубоги олдидан жамоага муносибларни аниқлаш учун ушбу турнирдан фойдаланади.
"Биз "Navruz Cup-2022"дан Африка миллатлар кубоги турнири саралаш босқичида иштирок этадиган жамоамизга муносиб таркибни шакллантириш учун ушбу турнирда иштирок этмоқчимиз. Уганда Премьер-лигасида ҳамда бошқа лигаларда иштирок этадиган ўйинчилар ўртасидаги мувозанатни юзага келтиришга ҳаракат қиламиз", — деди у.
Эслатиб ўтамиз, мазкур турнир 25-29 март кунлари Наманганда ўтказилади. Уганда МТЖ ярим финалда Тожикистонга қарши майдонга тушади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мусобақани ғалаба билан бошланди. Стартда Ливанни енгдик
Алижонов "Пахтакор"да қолиш учун йирик битимни рад этди
Тезкор хабар! Рубен Аморим МЮдан кетди
Расман: Шерзод Насруллаев — "Пахтакор" аъзоси!
Фикрлар