UZ

Сўнгги янгиликлар

23:25Муҳим ўйинлар олдидан "Ливерпуль"да жуда жиддий йўқотиш бор  0 23:06Анчелотти Бразилия термасининг сардори ким бўлишини маълум қилди  1 22:43Исроил нега мусобақалардан четлатилмаяпти? Инфантино жавоб берди  8 22:14Игорь Иванович Химич — “Нефтчи” футбол академияси директори  1 21:55Чақир, Мбаппе, Хойлунд - ЕЧЛда ҳафта рамзий термаси маълум қилинди  0 21:31ЎФА Фабио Каннаварога қанча муддатли шартнома таклиф қилган? Тимур Кападзенинг термадаги тақдири нима бўлади?  44 21:13Фабрицио Романо: Ўзбекистон термасини "Олтин тўп" соҳиби бошқаради  55 20:56ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  3 20:25Гаиска Мендьета: "Хави МЮда ишлашга ўзини тайёрлаб келмоқда"  3 19:53"Парма" ҳужумчиси Англиянинг учта клуби эътиборига тушди  1 19:30Терма жамоа дарвозабони, Қосимовни ютган мураббий, 21 ёшли футболчи — Суперлигада 23-турнинг энг яхшилари   7 19:13Тўрақулов, Искандеров, Ҳожимирзаев, Сергеев ва бошқалар... Суперлига 23-тур рамзий терма жамоаси  2 18:50Ўзбекистон Озарбайжон билан биргаликда Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади!  17 18:36"Арсенал" Сакага ҳафтасига 322 000 евро тўлашга тайёр  3 18:08Жиру: "Европа Лигаси биз учун жуда муҳим"  1

Уганда бош мураббийи Милутин Средоевич: "Ўзбекистон - Осиё футболининг ўчоғи" Янгиликлар

Уганда бош мураббийи Милутин Средоевич: "Ўзбекистон - Осиё футболининг ўчоғи"

"Navruz Cup-2022" мусобақаси доирасидаги Уганда - Тожикистон учрашувидан олдин Уганда бош мураббийи Милутин Средоевич матбуот анжуманида қатнашди.

"Биринчи навбатда ЎФАга ушбу мусобақага бизни таклиф қилишгани учун ўз миннатдорчилигимни билдираман. Ушбу мусобақа бўлажак расмий мусобақаларга тайёргарлик вазифани ўтаб беради деб ўйлайман", - деди Милутин Средоевич.


- Ушбу мусобақадаги жамоаларнинг имкониятларини қандай баҳолайсиз? 

- Бир фактни айтиб ўтишим керакки, Ўзбекистон Осиё футболининг ўчоғи ҳисобланади. Сречко Катанец Словения терма жамоаси билан Жаҳон чемпионатида иштирок этгани унинг қандай кучли мураббийлигини кўрсатиб турибди. 

Эртанги рақибимиз Тожикистонга қарши бор кучимиз билан ўйнаб ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз. Петар Сегрт Юрген Клопп билан бирга битта мураббийлик мактабида ўқиган. У кўплаб шогирдларни етиштириб берган. Ўзбекистон ва Уганда иқлими фарқли, агар эртага шу нарса бизга ҳалал бермаса ғалаба қозона оламиз. 

- Наманганга барча кучли футболчиларни олиб келдингизми ёки жароҳат олганлар борми? 

- Жароҳат олганлар бор, аммо мен улар ҳақида айтиб, йиғлаб ўтиришни хоҳламайман. Таркибимизда бор футболчилар билан ўйнаймиз. 

- Нима учун асосан Африкада фаолият олиб борасиз? 

- Сербияда жуда самарали фаолият олиб борганман. Африкадан таклиф тушди ва уни қабул қилдим. Бу ердаги 20 йиллик фаолиятимда 17та соврин ютдим. Саудия Арабистони ва бошқа араб давлатларидан таклифларни рад қилганман. Африкалик футболчиларга меҳр тарқатаман ва уларни юқори даражага олиб чиқишга ҳаракат қиламан.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика