

"Bild" хабарига кўра, учрашувни 20 минг мухлис стадиондан кузатиб бориш имкониятига эга бўлади. Бу УЕФА миқёсида карантин даврида мухлислар билан бўладиган илк ўйин бўлади. Учрашув ўтказиладиган "Ференц Пушкаш" стадиони 67 минг мухлисга мўлжалланган. Учрашув иштирокчи клубларига 3 мингтадан чипта тақдим қилинади.
"Бавария" - "Севилья" учрашуви 25 сентябрь куни бўлиб ўтади.



