УЕФА чипталарнинг пулларини мухлисларга қайтариб беради

Mirjalol Normatov
17 мар 2020, 20:16
Бугун Евро-2020 турнирининг бир йил кейинга сурилгани расман эълон қилинди.

Турнир 2021 йилнинг 11 июнидан 11 июлига қадар давом этади. УЕФА ўз баёнотида чипта пулини қайтариб олишни истаганларга тўлиқ ҳажмда қайтаришга ваъда берди.

Яқин ойлар ичида чипталарни харид қилганлар ўз электрон почтаси ёки сайтнинг чипталар бўлимида батафсил маълумотга эга бўлишади.

Эслатиб ўтамиз, чемпионатнинг қолдирилишига сабаб бўлган коронавирус 8000га яқин инсоннинг ҳаётига зомин бўлди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal

Сўнгги янгиликлар

Барча ›