UZ

Сўнгги янгиликлар

01:39А Серия. "Рома" ва "Ювентус" ўртасидаги ўйинда ғолиб номи аниқланмади  0 00:56"Реал" афсонаси билан шартномасини бир йилга узайтиради  1 00:322016 йилги Golden Boy соҳиби ва Европа чемпиони ПСЖга қайтади  0 00:13Туркия Суперлигаси. "Сивасспор" меҳмонда "Галатасарой"га йирик ҳисобда мағлуб бўлди, Турғунбоев эса...  0 23:30Серия А. "Милан" - "Женоа" 3:3   0 23:25Бундеслига. "Айнтрахт" - "Байер" 1:5   0 23:20АПЛ. "Ливерпуль" - "Тоттенхэм" 4:2   0 23:15АПЛ. "Челси" - "Вест Хэм" 5:0   0 23:10Серия А. "Кальяри" - "Лечче" 1:1   0 22:47Александр Стоймирович: "Таркибимизда йўқотишлар бор"  0 22:45Самвел Бабаян: "Исталган жамоа Наманганга келганида ҳимоявий услубда ўйнайди"  16 22:25АПЛ. "Ливерпуль" ва "Тоттенхэм" ўртасидаги ўйинда 6та гол урилди!  14 22:07Гнабри "Реал" билан ўйин олдидан: "Ўйинни ўлдириш керак"  4 21:42Илёс Зейтуллаев: "Ҳозир камроқ гапириб, кўпроқ ишлашимиз керак"  12 21:23Роналду "Интер Майами"га ўтиши мумкин — журналист Абдулазиз Ал Осаими  22

Учта хабар биттада: Лэмпард расман истеъфога чиқарилди. Сантуш ва Куман эса терма жамоаларга бош мураббий бўлишди Янгиликлар

Учта хабар биттада: Лэмпард расман истеъфога чиқарилди. Сантуш ва Куман эса терма жамоаларга бош мураббий бўлишди

“Эвертон” раҳбарияти қониқарсиз натижалар туфайли Фрэнк Лэмпардни ишдан бўшатди.

Лэмпард 2022 йил январидан бери "Эвертон" устози сифатида фаолият олиб бораётганди.

Мерсисайдликларнинг жорий мавсумдаги омадсиз ўйинларидан кейин раҳбарият 44 ёшли мутахассис билан хайрлашишга қарор қилди.

Эслатиб ўтамиз, "Эвертон" АПЛда сўнгги бор ўтган йилнинг октябрь ойида ғолиб чиққанди. Ғалабасиз серия 8 та учрашувга етди. 20 тур давомида "ирислар" атиги 15 очко тўплаб, жадвалда 19-ўринда турибди. "Эвертон"нинг навбатдаги ўйини Лондоннинг "Арсенал" жамоасига қарши бўлади.

Сўнгги иш жойи Португалия ТЖ бўлган Фернанду Сантуш Польша терма жамоаси устозига айланди ва 2026 йил июнигача шартнома имзолади. 68 ёшли Сантуш португалияликлар билан 2016 йил Евро ҳамда 2018/19 йилги мавсум Миллатлар Лигасида муваффақиятга эришганди.

“Барселона”дан истеъфога чиқарилганидан кейин 2021 йилнинг октябридан бери ишсиз бўлган Рональд Куман Нидерландия Тжга қайтди. У Қироллик футбол ассоциацияси билан 2026 йил июнига қадар шартнома имзолади. 59 ёшли мутахассис 1997-1998 йилларда Нидерландия термасида ассистент бўлиб, 2018-2020 йилларда эса мураббий сифатида фаолият кўрсатган.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика