UZ

Сўнгги янгиликлар

00:35Фоден журналистлар талқинига кўра АПЛнинг ушбу мавсумдаги энг яхши ўйинчиси деб топилди  0 00:08Тимур Кападзе Японияга қарши кечган финалдан сўнг нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  48 23:49Ўзбекистон ОТЖ U-23 Осиё кубоги "Fair Play" соврини билан тақдирланди  43 23:31"Ланс" Абдуқодир Ҳусановни тез орада бошланадиган "Лорьян"га қарши ўйин қайдномасига киритмади  17 23:19Япония – Ўзбекистон ўйинида қандай статистика қайд этилди?  27 23:01U-23 Осиё кубоги. Абдувоҳид Неъматов турнирнинг энг яхши дарвозабони деб топилди!  27 22:51Ўзбекистон Олимпия ўйинларининг "С" гуруҳидан жой олди. Испанияга қарши ўйнаймиз  58 22:40Винисиус ЕЧЛда ҳафта ўйинчиси деб топилди  7 22:38U-23 Осиё кубоги. Япония чемпион! Олимпиадага чиқиб бўлган Ўзбекистон пенальтидан гол ура олмади  531 21:23Про лига. "Қўқон-1912" ва "Машъал"да ғалаба. "Бухоро" "Арал" билан дуранг ўйнади  1 21:14"Милан" АПЛда фаолият олиб бораётган мураббийни олиб келмоқчи, аммо...  1 20:19Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг чигил ёзди машқларидан ГАЛЕРЕЯ  2 19:54"Боруссия Дортмунд" мавсум охирида Ройс кетишини эълон қилди  5 19:42Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг стадионга етиб келишидан эксклюзив кадрлар!  5 19:20"Реал" "Ривер Плейт" билан Мастантуоно бўйича алоқага чиқди  2

У нимадан бунчалик хотиржам? Катанец ва Ўзбекистон кўп нарсага қодир — Александр Крестинин билан интервью Янгиликлар

У нимадан бунчалик хотиржам? Катанец ва Ўзбекистон кўп нарсага қодир — Александр Крестинин билан интервью

Айни кунларда Ташкент шаҳрида ОФКнинг "ПРО" дипломи бўйича охирги модули бўлиб ўтмоқда.

Таҳсил олаётган мураббийлар орасида Қирғиз Республикаси терма жамоаси бош мураббийи Александр Крестинин ҳам борлигини таъкидлаш жоиз. Суперлиганинг 9-тури доирасидан ўрин олган "Локомотив" - "Олимпик" учрашувини бевосита стадиондан кузатган россиялик мутахассис сайтимиз мухбири Абдулазиз Искандаровга интервью берди.




Крестинин дастлаб ўқиш жараёнлари билан ўртоқлашди.
- Ҳаммаси кўнгилдагидек кетмоқда. Тошкентда ўқув жараёнлари учун барча шароитлар яратилган. Бунинг учун инструкторлар, Ўзбекистон футбол ассоциациясига раҳмат айтаман.

- Қирғиз Республикасининг саралаш баҳсларига тайёргарлиги қандай кетмоқда? Гуруҳдаги имкониятлар ва рақиблар ҳақида нима дея оласиз?
- 23 май санасидан бошлаб ўқув-машғулот йиғинларини бошлаймиз. Режамиздан ўртоқлик учрашувлари ўтказиш ҳам ўрин олган. Муҳим ва расмий ўйинларга пухта ҳозирлик кўрамиз. Гуруҳдаги рақибларни ўрганяпмиз. Сингапур, Мьянма ва қўшни Тожикистон билан ўйинлар қизиқарли кечиши шубҳасиз. Ўйлайманки, гуруҳдаги имкониятларимиз яхши. Биздан ҳамма натижа кутмоқда. Чунки саралаш баҳсларини ўзимизда қабул қиламиз.

- Қирғиз Республикаси сингари Ўзбекистон ҳам саралаш раундида иштирок этишига тўғри келади. Бу борада Сречко Катанец бошчилигидаги термамизнинг ҳозирги салоҳиятини қандай баҳолайсиз?
- Ўзбекистон терма жамоасини ким ва қайси мураббий бошқармасини салоҳияти доим юқори бўлиб келган. Бундан кейин ҳам шундай бўлади. Боиси мамлакатингизда юқори савиядаги футболчилар бор. Улар билан ҳар бир мусобақада максимал натижага эришиш мумкин. Катанец ва Ўзбекистон кўп нарсаларга қодир.



- "Бунёдкор"да захирада қолаётган Одилжон Абдураҳмоновнинг ҳолати сизни ҳавотирга солмаяптими? Чунки захирада ўтирган футболчи билан 90 дақиқа тўп тепаётган ўйинчининг формасида фарқ бўлади...
- Терма жамоага ҳамма турлича ҳолатда келади. Клубда бир маромда ушлаб туришингиз мумкин. Аммо терма жамоа клуб эмас. Мен бундан муаммо кўрмаяпман ва хотиржамман. Шунга қараб иш тутамиз.

- "Олимпик" - "Локомотив" учрашувини стадиондан кузатдингиз. Ўйин борасидаги таассуротларингиз билан ўртоқлашсангиз. Айнан қайси жамоанинг ҳаракатлари эътиборингизни тортди?
- Икки жамоа ҳам икки ҳил тактикада майдонга тушди. "Локомотив" ҳимояни мустаҳкамлашга эътибор қаратгани кўриниб турди. Қаранг, уларнинг биринчи бўлимда уюштирган 2та ҳужуми ҳам гол билан якунланди. "Олимпик"ка шу нарса етишмади. Муҳими жамоалар сифатли футбол кўрсатишди.

- Самимий суҳбат учун ташаккур.



Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика