UZ

Сўнгги янгиликлар

00:05"Кристал Пэлас" - "Манчестер Юнайтед"  4 23:34Жуд Беллингем нега "Реал"да 5 рақамини танлаган?  3 23:25ЦСКА - "Рубин". Файзуллаев гол урди  14 22:52Лондон клуби мавсум охирида мураббийи билан хайрлашади  1 22:32АПЛнинг бугунги баҳсида ҳакамга камера илиб қўйишади  7 22:03Остон Ўрунов бир киши кам бўлиб қолган "Персеполис"ни қутқарди  14 21:40Жамшид Саидов: "Биринчи бўлимда хатоларимиз кўп бўлди"  1 21:36Виталий Левченко: "Ғалабани қўлдан чиқардик"  17 21:21"Реал" кейинги баҳсда чемпионликни нишонлашни хоҳламаяпти  5 20:55FourFourTwo рейтинги. Алонсо учинчи, Анчелотти тўртинчи ўринда  11 20:36ФИФА рейтинги. Ўзбекистон футзал жамоаси 11 ўринда  12 20:00Суперлига. "Нефтчи" "Қизилқум" билан ўйиннинг сўнгги дақиқасида ғалабани қўлдан чиқарди  60 19:45АПЛнинг бир қанча клублари Дюмфрисга қизиқиш билдирмоқда  1 19:16Франция президенти Мбаппе Олимпиадада ўйнашини хоҳламоқда  11 18:47Малайзия терма жамоаси футболчисига кислота сепилди  3

U-23 Осиё Кубоги. Гуруҳдошимиз Қатар Ўзбекистонга келишдан олдин ютқазди Янгиликлар

U-23 Осиё Кубоги. Гуруҳдошимиз Қатар Ўзбекистонга келишдан олдин ютқазди

U-23 Осиё Кубогида иштирок этувчи Қатар терма жамоаси кеча мусобақадан олдинги сўнгги ўртоқлик учрашувини ўтказди.

"Ал Жануб" стадионида ўтган Иорданияга қарши иккинчи баҳсда Николас Кордова бошчилигидаги қатарликлар 2:3 ҳисобида мағлуб бўлишди. Қатарликлар сафида Юссуф Абдулраззоқ ва Ҳошим Али гол уришди. Биринчи таймда Абдулраззоқ пенальтидан гол ура олмаганини ҳам қўшимча қилиш мумкин.

24 май куни ушбу жамоалар ўртасидаги илк ўртоқлик учрашувида 1:1 ҳисоби қайд этилгани ҳақида хабар бергандик. Бундан ташқари Қатарнинг мусобақа учун якуний таркибини ҳам тақдим этгандик.

Эслатиб ўтамиз, Қатар олимпия терма жамоаси Ўзбекистонда ўтадиган U-23 Осиё Кубогида "А" гуруҳида Ўзбекистон, Туркманистон ҳамда Эрон билан бир гуруҳдан жой олган.

Иордания олимпия термаси эса "B" гуруҳида Австралия, Кувайт ва Ироқ билан тўқнаш келади.


Қатар U-23 - Иордания U-23 - 2:3
Голлар:
Юссуф Абдулраззоқ 23, Ҳошим Али 56 - Холид Саяхин 18, Амин Ал Шанаина 25, Омар Хани 27.
Голга айланмаган пенальти: Юссуф Абдулраззоқ 21 (дарвозабон).


Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика