U-23 Осиё чемпионатига оид қизиқарли маълумотлар

Xayrulla Xoliqov
21 дек 2017, 13:45
2018 йилнинг 9-27 январь кунлари Хитойда U-23 Осиё чемпионати мусобақаси бўлиб ўтади.

Мазкур мусобақа бу йил учинчи марта ташкил этилади. Ўзбекистон U-23 терма жамоаси бунгача иккала турнирда ҳам иштирок этган, бироқ иккаласида ҳам муваффақиятли ўйнай олмаган. Ҳозирда Равшан Ҳайдаров бошчилигидаги футболчиларимиз учинчи бор қатнашиш учун тайёргарлик кўришмоқда.

Қуйида U-23 Осиё чемпионатига оид баъзи қизиқарли маълумотларни келтириб ўтамиз.

- Бунгача ушбу мусобақада 64та ўйин ўтказилган бўлиб, жами 176та гол урилган. 2014 йил - 73та, 2016 йил - 103та.

- Осиё чемпионати тўпурари қатарлик Аҳмад Алаа ҳисобланади. Унинг ҳисобида олтита гол бор.

- Энг кўп гол урган жамоа эса Япония (15та гол).

- Ироқ ва Жанубий Корея ҳар иккала мусобақанинг ярим финалларида иштирок этган. Ироқ 2014 йил чемпионликни қўлга киритган бўлса, Жанубий Корея 2016 йил финалда Японияга 2:3 ҳисобида мағлуб бўлган.

- 2016 йилги Қатар ва Жанубий Корея ўртасидаги ярим финал учрашувига энг кўп мухлис ташриф буюрган - 11 840 нафар.

- 19та жамоа аввалги иккала мусобақада ҳам иштирок этган. Хитойдаги Осиё чемпионатида Малайзия ва Фаластин ўз дебютларини нишонлашади.

- Учинчи мусобақа мезбони Хитой аввалги иккита турнирда қатнашган ва олтита учрашув ўтказиб ҳаммасида мағлуб бўлган.

- Достонбек Ҳамдамов энг тезгор гол муаллифи ҳисобланади. У 2016 йилги мусобақада Ироқ дарвозасини биринчи дақиқадаёқ ишғол қилган.

Ўхшаш янгиликлар


Xayrulla Xoliqov Муаллиф
Манба: championat.asia