

Ушбу қитъа биринчилигига шу йилнинг 12 сентябрь куни қуръа ташланади. Осиё чемпионатида 16та жамоа қатнашади. Улардан 3таси 2016 йил Рио де Жанейрода бўлиб ўтадиган Олимпиада ўйинларига йўлланмани қўлга киритади.
Осиё чемпионатида Виктор Жалилов бошчилигидаги Ўзбекистон олимпия терма жамоаси қатнашади.
Қатардаги қитъа биринчилигида иштирок этувчи жамоалар рўйхати: Қатар, Австралия, Жанубий Корея, Сурия, КХДР, Хитой, Таиланд, Саудия Арабистони, Эрон, БАА, Яман, Вьетнам, Ироқ, Иордания, Ўзбекистон.



