UZ

Сўнгги янгиликлар

19:03"Сўғдиёна" — "Насаф". Таркиблар маълум  1 19:00Суперлига. "Нефтчи" - "Бунёдкор" (матнли трансляция)  6 18:50Расман: Рамсдейл янги клуб билан шартнома имзолади  0 18:34Эдерсон янги клуб билан келишувга эришди  1 17:34"Рома" янги ҳимоячини ўз сафига қўшиб олди  1 17:18Уларга ҳам амалиёт керак ёхуд U-23 терма жамоасини нималар кутмоқда?  3 16:51"Бавария" учинчи либосини тақдим этди – унда 1920 йиллардаги логотип тасвирланган  0 16:26Эрон терма жамоаси асосий дарвозабони 4 ойга дисквалификация қилинди  0 16:03"Манчестер Юнайтед" либосларининг орқа томонига уч нафар афсонанинг исмини ёздириш тақиқланди  0 15:47"Барселона" ва "Реал" афсоналари Месси ўйнайдиган стадионда учрашади  0 15:20Аргентиналик юлдуз МЮни "Челси"га алмаштирмоқчи  1 14:53Илёс Зейтуллаев: "Орзу қилиш зарар қилмайди, охиригача курашамиз!"  0 14:25"Пахтакор" собиқ устози Саудия Арабистони клубида иш бошлади  4 14:01Моуриньо "Вильярреал"га йўл олди  4 13:38"Манчестер Юнайтед" янги ярим ҳимоячи топди  0

U-23 Осиё чемпионатидаги рақибимиз Эрон Таиландга йўл олди Янгиликлар

U-23 Осиё чемпионатидаги рақибимиз Эрон Таиландга йўл олди

Хабарингиз бор, 8-26 январь кунлари Таиландда навбатдаги U-23 Осиё чемпионати бўлиб ўтади.

Биз билан бир гуруҳда кураш олиб борадиган Эрон олимпия терма жамоаси сўнгги тайёргарликни якунлаб Таиланд сари отланди. Эронликлар мусобақа олдидан охирги ўртоқлик учрашувини Қатар олимпия термасига қарши ўтказиб, 2:2 ҳисобини қайд этишди. 

Ҳамид Эстили шогирдлари Таиландга йўл олишдан олдин футбол федерация раҳбарияти терма жамоа аъзолари билан учрашди.

 

Эрон терма жамоасининг U-23 Осиё чемпионатидаги якуний таркиби қуйидагича кўриниш олган: 

Дарвозабонлар - Мераж Эсмаели ("Зоб Аҳан"), Ҳабиб Аббасифар ("Нафт Масжед"), Меҳди Нуроллаҳи ("Сайпа"). 

Ҳимоячилар - Меҳран Дерахшан ("Зоб Аҳан"), Омид Нурафкан ("Сепахон"), Ареф Агхаси ("Фулад"), Шаҳин Таҳерхани ("Истиқлол"), Можтаба Нажжариан ("Фулад"), Хоссейн Саки ("Санъат Нафт"), Матин Каримзода ("Парс Жонуби"). 

Ярим ҳимоячилар - Амирҳоссейн Ҳоссейнзода ("Сайпа"), Жаъфар Салмани ("Санъат Нафт"), Сина Замеҳран ("Шаҳр Кодро"), Муҳаммад Ходабандеҳло ("Пайкан"), Меҳди Меҳдихани ("Вараздин"), Реза Деҳгани ("Нассажи"). 

Ҳужумчилар - Моҳаммад Моҳебби ("Сепахон"), Меҳди Гаеди ("Истиқлол"), Реза Жабиреҳ ("Санъат Нафт"), Али Шожайи ("Нассажи"), Амир Рустайи ("Персеполис"), Реза Шекари ("Вараздин"), Оллоҳёр Саййадманеш ("Истанбулспор").

 

Ўзбекистон - Эрон баҳси 9 январь куни бўлиб ўтади. 

Эслатиб ўтамиз, навбатдаги U-23 Осиё чемпионатида кураш Олимпиада йўлланмаси учун кечади ва кучли учликдан жой олган жамоалар Токио-2020 Олимпиада ўйинларига йўл олади.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика