UZ

Сўнгги янгиликлар

13:14"Реал" ёки Аргентина? Мастантуоно олдида қийин танлов  0 12:48Дембеле "Олтин тўп"нинг муқобилини қўлга киритди  0 12:16"Бавария" ноябрда 3 асосий ўйинчиси сафга қайтишидан умидвор  0 11:45"Сўғдиёна" 6 йилдан буён Жиззахда ОКМКни ютолмаяпти  2 11:21Про лига. 14-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  1 10:52"Ливерпуль" Салоҳга ўринбосар сифатида кўраётган футболчисига 100 миллион евро тўлашга тайёр  3 10:44"Сурхон" Наманганда нечта ғалабага эришганини биласизми?   4 10:21Антони Марсьяль фаолиятини Мексикада давом эттиради  2 09:502026 йилги УEФА Суперкубоги қайси стадионда бўлиб ўтиши маълум  0 09:18"Рома"нинг собиқ устози Эронни бошқариши мумкин  17 08:43Sofascore. "Бани Яс" мағлуб бўлди. Мозговой неча баҳо олди?  1 08:10Файзуллаевнинг трансфери иккинчи бўлди  3 07:35Суперлига. Бугун Жиззахда ва Наманганда ўйинлар бор  4 06:35Суперлига. "Машъал" — "Шўртан" 2:1   0 01:50Дерби олдидан "Манчестер Сити"нинг 4 футболчиси сафга қайтди  6

U-22 Осиё чемпионати саралаш баҳсларига 4 декабрь куни қуръа ташланади Янгиликлар

U-22 Осиё чемпионати саралаш баҳсларига 4 декабрь куни қуръа ташланади

U-22 ёшлар ўртасидаги Осиё Чемпионати-2016 саралаш баҳсларига шу йилнинг 4 декабрь куни қуръа ташланади.
Осиё Футбол Конфедерацияси томонидан тасдиқланган регламентга кўра кўра, жами 44 терма жамоа икки зонага бўлинган ҳолда саралаш гуруҳларига ажратиладилар. 2016 йилги Осиё Чемпионати мезбони эса, саралаш баҳсларидан озод этилади. Маълумот учун, Ўзбекистон Футбол Федерацияси Эрон, Қатар ва Саудия Арабистони қаторида 2016 йилги U-22 Осиё Чемпионати мезбонлигига даъвогар ҳисобланади. Осиё Чемпионати-2016 мезбони номи эса 31 ноябрь куни ОФК Ижория Қўмитаси йиғилишида эълон қилинади.

Осиё Чемпионати саралаши регламентига кўра Ўзбекистон Ғарб зонаси терма жамоалари билан куч синашади. Ғарб зонасида жами 23та жамоа 5та гуруҳга бўлинган ҳолда мусобақага киришади. Ғарб зонаси саралаш баҳсларига мезбонлик қиладиган мамлакатлар номини эса ОФК тасдиқлади ва унга кўра Эрон, Қатар, Фаластин, Бангладеш ва Покистон саралаш гуруҳларига мезбонлик қиладилар. Осиё Чемпионати саралаш баҳслари эса 2015 йилнинг 23-31 март кунлари ўтказилади. Регламентга кўра, саралаш гуруҳи ғолиблари ва 2-ўринни эгаллаган жамоалар ичида энг яхши кўрсаткичга эга 5та жамоа Осиё Чемпионати-2016 финал босқичига йўлланма оладилар.

Маълумот ўрнида, 2016 йилда ўтказиладиган U-22 Осиё Чемпионати ҳудди шу йили Рио де-Жанейро шаҳри мезбонлик қиладиган Олимпиада ўйинларига ҳам саралаш вазифасини ўтайди. 2016 йилги ОЧ финал босқичи ўйинлари санаси кейинрок ОФК томонидан тасдиқланади.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика