UZ

Сўнгги янгиликлар

13:13Ферран Торрес Испания терма жамоасидаги 23-голини урди ва Рамос ҳамда Ди Стефанога етиб олди  1 12:38"Манчестер Юнайтед" Аюб Буадди билан шартнома имзолашга яқин турибди  0 12:13"Ливерпуль" ван Дейкка ўринбосар топди  0 11:28"Манчестер Юнайтед" "Порту" хавбеки учун "Атлетико" билан курашади  0 10:53ESPN Европанинг энг яхши ёзги трансферлари рейтингини эълон қилди  1 10:21Англия терма жамоаси сардори ЖЧ фаворитлари ҳақида гапирди  0 09:48Де ла Фуэнте бошчилигидаги Испания терма жамоаси рекорд ўрнатди  0 09:14Переснинг "Реал"даги тақдири маълум  8 08:40"Насаф" Ўзбекистон МТЖ аъзосига қизиқиш билдирмоқда  9 08:06Sofascore. Кечаги учрашув қаҳрамонлари неча баҳога лойиқ кўрилди?  4 07:40"Арсенал"нинг асосий футболчиси жароҳат олди  2 03:48Ислом Исмоилов: "Италия билан бир жойда яшаяпмиз. Саудия Арабистони билан ҳам шундай бўлганди"  15 03:03ЖЧ саралаши. Швейцария ва Грецияда ғалаба, Дания ўз уйида Беларусни мағлуб этолмади ва бошқа натижалар  0 02:03ЖЧ саралаши. Испания Грузияга жавобсиз 4 та гол урди, Туркия, Австрия ва Уэльсда ҳам ғалаба  0 01:17U-17 ЖЧ. Нимчорак финал ўйинлари вақти маълум бўлди  15

U-20 Осиё чемпионати. Келаси йил Ўзбекистонга кимлар келади? Янгиликлар

U-20 Осиё чемпионати. Келаси йил Ўзбекистонга кимлар келади?

2023 йилнинг 1-18 март кунлари Ўзбекистон яна бир катта мусобақага мезбонлик қилади.

Бу 20 ёшгача бўлган футболчилар ўртасида Осиё чемпионати бўлиб, U-20 Осиё чемпионати дейилади. 10-18 сентябрь кунлари Осиёнинг 10та давлатида мана шу мусобақага саралаш учрашувлари бўлиб ўтади ва шундан сўнг биз Ўзбекистонга ташриф буюрадиган 15та терма жамоа номини билиб оламиз. 

Ўзбекистон мезбонлик қиладиган U-20 Осиё чемпионати шуниси билан муҳимки, бунда жаҳон чемпионати йўлланмаси ўйналади. Яъни, мусобақа давомида ярим финалга йўл олган 4та жамоа Индонезияда бўлиб ўтадиган U-20 Жаҳон чемпионатига йўл олади. Жаҳон чемпионати ҳам келаси йил 20 май - 11 июнь оралиғида ўтказилади.


Саралаш қандай ўтади? 

Маълумки, шу йилнинг 24 май куни U-20 Осиё чемпионатининг саралаш ўйинларига қуръа ташланди. Қуръа натижаларига кўра, жамоалар 10та гуруҳга бўлинган. Ўзбекистон U-20 терма жамоаси "A" гуруҳидан жой олган бўлиб, саралашда конкурсдан ташқари иштирок этади. Яъни, биз мезбон ҳисобланганимиз боис саралашдаги натижаларимиз ҳисобга ўтмайди. 

Шу боис ЎФА U-20 терма жамоамизга тегмасдан саралашда U-19 терма жамоасининг қатнашишини лозим топди. Бу ҳам яхши албатта, чунки бир ёш кичик футболчилар шу баҳона тажриба тўплаб олишади. 

Ўзбекистон U-20 терма жамоаси (бош мураббий: Равшан Ҳайдаров) Уругвайда ташкил этилган 4та жамоа ўртасида халқаро турнирда қатнашишни лозим топган. Бу мусобақада биз Уругвай, Аргентина ва Бразилия билан куч синашамиз. (Футболчиларимиз Уругвайга қарши майдонга тушиб, 1:3 ҳисобида имкониятни бой беришди). Саудия Арабистонида бўлиб ўтадиган саралашга эса U-19 терма жамоасини Фарҳод Нишонов олиб кетди.


Демак, айтиб ўтганимиздек, саралаш босқичи 10та гуруҳда олиб борилади. Мусобақа регламентига кўра, гуруҳ ғолиблари ҳамда энг яхши 5та иккинчи ўрин эгалари (жами 15 жамоа) U-20 Осиё чемпионати йўлланмасини қўлга киритади.  

"A" гуруҳи: Саудия Арабистони, Хитой, Мьянма, Мальдив, Ўзбекистон.

Саралаш ўйинлари мезбони: Саудия Арабистони


"B" гуруҳи: Қатар, Баҳрайн, Бангладеш, Непал, Бутан

Саралаш ўйинлари мезбони: Баҳрайн


"C" гуруҳи: Япония, Яман, Фаластин, Лаос, Гуам. 

Саралаш ўйинлари мезбони: Лаос


"D" гуруҳи: Иордания, Хитой Тайпейи, Сурия, Туркманистон, Шимолий Мариана ороллари.

Саралаш ўйинлари мезбони: Иордания


"E" гуруҳи: Жанубий Корея, Малайзия, Мўғулистон, Шри Ланка.

Саралаш ўйинлари мезбони: Мўғулистон. 


"F" гуруҳи: Индонезия, Вьетнам, Гонконг, Тимор-Лесте.

Саралаш ўйинлари мезбони: Индонезия


"G" гуруҳи: Таиланд, Уммон, Филиппин, Афғонистон. 

Саралаш ўйинлари мезбони: Уммон. 


"H" гуруҳи: Ироқ, Ҳиндистон, Қувайт. 

Саралаш ўйинлари мезбони: ҳозирча аниқ эмас 


"I" гуруҳи: Тожикистон, Камбоджа, Ливан, Сингапур. 

Саралаш ўйинлари мезбони: Тожикистон


"J" гуруҳи: БАА, Эрон, Қирғизистон, Бруней. 

Саралаш ўйинлари мезбони: Қирғизистон.


Саралаш босқичи барча гуруҳларда 10-18 сентябрь оралиғида бўлиб ўтиши белгилаб қўйилган. Ҳозирча фақат "H" гуруҳи ўйинлари қаерда ўтказилиши  маълум эмас. Аввалига мезбон сифатида Ироқ танланганди, бироқ Австралия U-20 терма жамоаси сиёсий вазият сабаб Ироққа боришдан ҳамда саралашда қатнашишдан бош тортди. Натижада бу гуруҳда 3та жамоа қолди.

 


Ўзбекистон U-19 қачон ким билан ўйнайди? 

Қуйида Ўзбекистон U-19 терма жамоасининг саралашдаги тақвимини келтириб ўтамиз. 

10 сентябрь. Ўзбекистон - Мальдив

12 сентябрь. Ўзбекистон - Мьянма

14 сентябрь. Саудия Арабистони - Ўзбекистон

16 сентябрь. Хитой - Ўзбекистон

Муаллиф : Xayrulla Xoliqov
Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика