UZ

Сўнгги янгиликлар

22:00Суперлига. Жиззахдаги драмада "Андижон" "Хоразм" устидан иродали ғалабага эришди  50 21:24Криштиану Роналду шартнома узайтирилгани ҳақида: "Менинг амбицияларим тугамайди"  4 20:59U21 биринчилиги. Пешқадамлар баҳсида дуранг, "Сўғдиёна", "Андижон", "Машъал"дан камбэк ва бошқа натижалар  1 20:17"Окленд" 1 млн долларни футболчилар ҳамда ходимлар ўртасида тақсимламоқчи  1 19:53"Ливерпуль" собиқ футболчиси Лаллана фаолиятини тугатиб, мураббийликка ўтди  3 19:30Шомуродов тавсияси билан Сурхондарё вилояти футбол академиясига спорт директори тайинланди  6 18:47Расман: Роналду "Ал Насср"да қолди!  11 18:37"Бухоро" мураббийи регламентни бузди, "Динамо" VAR машинаси турган жойда хавфсизликни таъминлай олмади, "Навбаҳор" ўйин давомида тўпларни яшириб қўйди — Лига комиссарлари билдиргиси  11 18:10Сиқилма меҳмондир танангда бу жон ҳам... Ўзбекистон кубогида нималар бўлмоқда?   10 17:50Расман: "Арсенал" ёш футболчиси билан шартномани узайтирди  0 17:35"Эшитдик-да"нинг инсайди тасдиқланди: Исмоилов "Нефтчи"да!  19 17:23"Футбол олами". Хайр, "Нефтчи". Хайр, ОКМК   2 17:05Суперлига. 14-тур дисквалификациялари: "Сўғдиёна", "Навбаҳор" ва "Сурхон"да йўқотишлар бор  1 16:42"Ницца" "Манчестер Сити" ҳимоячисини ижарага олди  0 16:20Расман: "Ливерпуль" ҳимоячи трансферини эълон қилди  7

ОФКнинг таклифи билан ЎФА футзални эсга олди Янгиликлар

ОФКнинг таклифи билан ЎФА футзални эсга олди

Теглар :  ОФКФутзалЎФА
2019 йил футзал бўйича U-20 Осиё чемпионати мусобақаси бўлиб ўтади.

30 август куни саралаш босқичи тўртта минтақада ўтказилиши ва Марказий Осиёдан фақат Ўзбекистон унда иштирок этмаслиги ҳақида сайтимизда хабар чиққан эди. Буни ОФКнинг твиттердаги расмий саҳифаси ҳам тасдиқлаганди.



Бунга ЎФА ҳеч қандай муносабат билдирмаганди. Фақат бугун ЎФА расмий сайтида янги хабар чиқди. Унга кўра ОФК Марказий Осиё минтақаси саралашига мезбонлик қилишни Ўзбекистонга таклиф қилди. Ўзбекистон футбол ассоциацияси бу таклифни қабул қилиб, саралаш босқичига тайёргарликни бошлаб юборди.
 
Ушбу саралаш баҳслари шу йилнинг декабрь ойида Тошкентда бўлиб ўтади ва унда Ўзбекистон U-20 терма жамоаси ҳам иштирок этади.

Бундан келиб чиқадики, ОФКнинг таклифидан кейин ЎФА Ўзбекистон U-20 терма жамоаси борлигини эсга олди. Нима бўлган тақдирда ҳам бу ажойиб хабар бўлди. Айниқса саралаш баҳслари Ўзбекистонда ўтиши зўр хабар бўлди.


Шу тариқа саралашда қуйидаги жамоалар иштирок этишади:
ASEAN - Индонезия, Малайзия, Мьянма, Таиланд, Вьетнам
Марказий Осиё - Ўзбекистон, Афғонистон, Эрон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон.
Шарқий Осиё - Хитой, Хитой Тайпеи, Гонконг, Япония, Макао, Мўғулистон
Ғарбий Осиё - Ироқ, Кувайт, Ливан, Саудия Арабистони, Сурия, БАА

Эслатиб ўтамиз, Хосе Мария Мендез бошчилигидаги Ўзбекистон U-20 терма жамоаси 2017 йил Таиландда бўлиб ўтган U-20 Осиё чемпионатида муносиб иштирок этган ярим финалга қадар етиб борган эди.


Муаллиф : Narzulla Saydullayev
Рейтинг: +18   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика