

3-тур доирасида Осиё чемпиони Саудия Арабистони термаси Панамага имкониятни бой (1:2) берди. Гуруҳдаги иккинчи ўйин эса голларга бой ўтиб, унда Франция 3:2 ҳисобида Малини таслим этди. Шу тариқа, «E» квартетидан кейинги босқичга Франция ҳамда Мали термалари йўл олди. Учинчи ўриндаги Панаманинг тақдири эса кейинроқ аниқ бўлади.




