UZ

Сўнгги янгиликлар

19:36МЮ Санчони қайтариш ниятида эмас  0 19:12Кутилмаган бурилиш: Клопп "Боруссия Д"га қайтиши мумкин  1 18:48"Ювентус" Кимга қизиқяпти  0 18:22"Лестер" етакчиси билан шартномани узайтиради  0 17:53Бир қанча жамоалар "Челси" ҳужумчисига қизиқиш билдирмоқда  1 17:27"Ал Қодисия" ван Дейкни жалб қилмоқчи  0 16:59Рангник "Бавария"да ишлашдан бош тортди  2 16:35"Флуминенсе" Тиаго Силвага шартнома таклиф қилди  0 16:10"Бенфика" "Манчестер Юнайтед" ҳимоячисини сотиб олишни режалаштирмоқда  2 15:43Ўзбекистонлик ҳакамлар жамоаси ОЧЛ ҳал қилувчи финал баҳсини бошқаради  10 15:24Япония терма жамоаси бош мураббийи: "Париж Олимпиадасига қитъа чемпионлари мақомида боришни мақсад қилганмиз"  12 15:20Жасур Жалолиддинов: "Олимпиадага чиқиш ҳақида ҳар куни ўйлардик"  3 15:03Тимур Кападзе Японияга қарши кечадиган финал учрашуви олдидан нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  20 14:44Япония ҳамда Ўзбекистон ўртасидаги финални қабул қилувчи стадион ўйинга шай!  8 14:25Кападзе, Жалолиддинов ва Япония вакиллари Осиё Кубоги бош соврини билан суратга тушди  7

U-20 ЖЧ. ФИФА футболчиларнинг ҳақиқий ёшини аниқлаш усулини татбиқ этмоқчи Янгиликлар

U-20 ЖЧ. ФИФА футболчиларнинг ҳақиқий ёшини аниқлаш усулини татбиқ этмоқчи

Африкадан келган футболчилар ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ёрқин ўйин намойиш этишади, лекин кейинчалик уларни Абу-Сахийдан ҳам топа олмайсиз. Бу эса уларнинг ёшига нисбатан шубҳа уйғотади.

Африка мамлакатларидаги логистика ва инфратузилма муаммолари туфайли аҳолини рўйхатга олиш ва уларни гувоҳнома билан таъминлаш долзарб муаммолардан бири бўлиб турибди, бу ҳолат бир неча марта исботини топган. Шу боис, Халқаро футбол федерацияси (ФИФА) томонидан ўтказилаётган ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатларида кўриниши ва жуссасидан отахон, йўқ, сал оширвордим, акахонларга ўхшайдиган йигитларга майдонга тушишади.

Эндиликда ФИФА томонидан қўлланиладиган илмий усул ёрдамида Африка футболчиларининг ёшига оид шубҳаларга чек қўйиш имконияти пайдо бўлади.

Бу спорт учун қулайлик тақдим этадими?

"17 ёшдан ошган ўйинчиларда биологик текширувлар ўтказишдан мақсадимиз ёмон эмас. Баъзи мамлакатларда фуқароларнинг туғилганлик ҳақидаги гувоҳномасида ноаниқликлар мавжуд ёки гувоҳноманинг ўзи мавжуд эмас. Бунда футболчи ҳам, ўша давлат ассоциацияси ҳам айдбор ҳисобланмайди", дейди ФИФА ва Африка футбол конфедерацияси Тиббий қўмитаси вакили Ясин Зергуини.

Муаммо шундаки, мазкур қитъада аслида катта ёшли бўлган "вояга етмаган"лар билан боғлиқ кўплаб ҳолат қайд этилган ва тасдиқланган. Айтилишича, туғилишни ўз вақтида қайд этишдаги муаммолар ана шундай "хатолар" юзага келишига сабаб бўлмоқда. Шуниси аниқки, куёвбола бўлиш ёшига етган ва тўлиқ шаклланган йигитлар 17 ёшли футболчилар ўртасидаги турнирда иштирок этса, уларни жамлаган жамоа катта устунликка эга бўлади. Бунга Гана ва Нигерия мисолида гувоҳ бўлганмиз.

ФИФАда ҳақиқий ёшни аниқловчи усул мавжуд

Футболдаги "спортчилик маҳорати"ни, содда тил билан айтганда, "шпионлик"га қарши илм-фан курашади. ФИФА ёшлар тоифасидаги халқаро мусобақаларда иштирок этадиган футболчилар билан IRM тадқиқотини ўтказишга қарор қилди. Ушбу жараёнда уларнинг чап билаги магнит-резонанс томографиядан ўтказилади.

Маълумки, тананинг ушбу қисмидаги мушаклар, тоғай қисми ва суяклар тана ўсиши билан бирга ривожланишда давом этади. Жараён инсон балоғатга етганида қайд этилади. Эркакларда бу жараён 20-21 ёш атрофида содир бўлади.

Шу орқали халқаро майдондаги мусобақаларда маҳалласидаги ёш болаларга қарши ўйнаётгандай ҳаракат қилаётган айрим "ўсмир"ларнинг ҳақиқий ёшини аниқлаш осонлашади.

Келинг, биргина Нигериянинг турли ёш тоифасидаги жамоалари иштирокида қўлга киритган ютуқларини кўриб чиқамиз. 

— 23 ёшгача: 1996 йилги Атланта Олимпиадаси чемпиони, шунигдек, ушбу мусобақада кумуш ва бронза медаль соҳиби;

— 20 ёшгача: икки карра финалчи;

— ушбу ёш тоифасида 7 карра Африка Миллатлар кубоги ғолиби;

— 17 ёшгача: 5 марта чемпион ва уч марта кумуш медаль эгаси; шунингдек, ушбу ёш тоифасида икки карра Африка кубоги соҳиби, икки карра финалчи ва бир маротаба бронза медал совриндори бўлган.

Юқоридаги таъриф Бразилия ёки Германия эмас, айнан Нигериянинг турли ёш тоифаларида эришган натижалари саналади. Аммо миллий терма жамоа олти маротаба жаҳон чемпионатида иштирок этиб, уларнинг учтасида гуруҳ босқичидан ў тишга муваффақ бўлган ва ҳар доим нимчорак финалдан ортга қайтган.

Хўш, юқори натижаларга эришган ёш футболчилар нега буни катталар турнирида такрорлай олмаяпти?

Магнит-резонанс томография тизимини қўллаш туфайли кўплаб "вояга етмаган"лар халқаро мусобақалардан четлатилмоқда. Фақат Нигерия ёки Африкадан эмас, Мексикада ҳам шундай ҳолат кузатилди. Аммо энг кўп ҳолат барибир "қора қитъа"да содир бўлади.

Нигерия 2000 йилда "акахон" ўйинчиларга эга бўлгани учун ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати мезбонлигидан маҳрум қилинганди. Шунингдек, Камерун футбол федерацияси президенти Самуэль Это'О мамлакатда футбол имижини ўзгартирмоқчи. У ҳар бир ёш тоифасида белгиланган чегарадан ошиб кетган 32 нафар "ёш" ўйинчини четлатди.

ФИФА турли ёш тоифасидаги халқаро мусобақаларда IRM усулини доимий қўлламоқчи. Яқинда Нигерия ёшлар терма жамоаси сардори Даниэль Байеми билан боғлиқ хабарлар тарқалганди. Ҳужжатларда унинг сақич номига ўхшаш — "Юм-Юм" клубида ўйнаши айтилганди. Аслида эса ушбу клуб мавжуд эмаслиги аниқланди. Шунингдек, ушбу футболчи 17 ёш сифатида қайд этилгани ҳам кишини шубҳалантиради.

Барча шубҳаларга эса тадқиқот орқали ойдинлик киритилиши кутилмоқда.

Айтганча, Нигерия ёшлари бугун мусобақа мезбони — Аргентинани мусобақадан чиқариб юборди ва чорак финал йўлланмасини қўлга киритди.

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика