UZ

Сўнгги янгиликлар

08:45Лига 1. Ансу Фатининг дубли "Монако"ни мағлубиятдан қутқариб қолди  0 08:20Гвардиола афсонавий Алекс Фергюсоннинг рекордини янгилади  0 07:50Суперлига. "Қизилқум" ўз майдонида "Машъал"ни енгди, "Сўғдиёна" эса меҳмонда "Шўртан"дан устун келди  0 07:41U-20 ЖЧ. Нимчорак финалнинг барча жуфтликлари маълум  1 02:20А Серия. "Рома" ва "Наполи" ишончли ғалабага эришди, "Ювентус" ва "Милан" ўртасидаги ўйинда ҳисоб очилмади  6 02:14Ла Лига. "Сельта" ва "Атлетико" ўзаро дуранг ўйнади, мадридликлар 40-дақиқада бир киши кам бўлиб қолишди  6 01:40Лига 1. "Лилль"ни ПСЖга қарши ўйиндаги мағлубиятдан Мбаппе қутқариб қолди  6 01:03Харри Магуайр фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттириши мумкин  1 23:58Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" меҳмонда "Гёзтепе"га мағлуб бўлди, меҳмонлар сафида Шомуродов ва Файзуллаев ҳаракат қилди  14 22:27АПЛ. "Манчестер Сити" меҳмонда Холанднинг голи эвазига "Брентфорд"ни мағлуб этди  10 22:12Виталий Левченко: "Ўзимизга боғлиқ барчасини максимал даражада бажарамиз"  11 22:00Суперлига. "Нефтчи" – "Андижон" 2:0   1 21:55Эрон Про лигаси. "Истиқлол" меҳмонда "Чадормалу" билан дуранг ўйнади, Ашурматов баҳсда тўлиқ ҳаракат қилди  0 21:22Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Севилья"дан тўртта гол қабул қилиб олди ва мағлубиятга учради  175 21:15Мирко Йеличич: "Уч очкони қўлга киритдик, лекин ўйиндан унчалик мамнун эмасман"  0

U-19 Осиё чемпионати қаерда бўлади? Янгиликлар

U-19 Осиё чемпионати қаерда бўлади?

Ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати бу йил бўлиб ўтмаслиги ҳақда хабар бергандик.

Маълумки, шу йилнинг 14-31 октябрь кунлари Ўзбекистонда U-19 Осиё чемпионатини ўтказиш белгилаб қўйилганди. Мусобақа "Бунёдкор", "Локомотив", АГМК ва "Навбаҳор" стадионларида бўлиб ўтиши лозим эди. Бироқ коронавирус пандемияси сабаб ОФК мусобақани бу йил ўтказмасликни лозим топди. 

Бу ўринда энг катта муаммо халқаро рейсларнинг тўлиқ тикланмагани бўлиб турибди. Шу боис ОФК вазиятдан келиб чиққан ҳолда маъқул йўлни танлаб мусобақани қолдирди. Лекин бу U-19 Осиё чемпионати мезбонлиги Ўзбекистондан олиб қўйилди дегани эмас, фақат келаси йил ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати бўлиб ўтишини инобатга олсак, балки биздан олиб қўйилиши ҳам мумкин. 

Гап шундаки, U-20 жаҳон чемпионати 2021 йил 20 май - 12 июнь оралиғида Индонезияда бўлиб ўтиши ФИФА тақвимида белгилаб қўйилган. Ва мусобақани ҳозирча ҳеч ким бекор қилгани йўқ. Агар Индонезиядаги кичик мундиал ўз вақтида ўтказилади деб ҳисобласак, унда U-19 Осиё чемпионатини мундиалга камида икки ой вақт қолганида ўтказиб олиш лозим бўлади.

Факт шуки, январь-февраль ойларида биз мусобақани ўтказа олмаймиз. Биринчидан, об-ҳаво масаласи, иккинчидан стадионлар тайёр бўлмайди. Айтайлик, мартнинг иккинчи ярмида ўтказса бўлади. Лекин бу пайтга келиб балки жаҳон чемпионати-2022 саралаш ўйинлари қўйилиши мумкин. Апрелда ўтказайлик десак унда бироз кеч бўлади, чунки 20 майгача ҳеч қанча вақт қолмайди.

Шундан келиб чиқиб U-19 Осиё чемпионатини январь ёки февралда ҳам ўтказса бўлади, фақат бунинг учун мезбонликни Ғарб ёки Шарқ давлатларидан бирига беришга тўғри келади. Бир томондан шундай бўлгани ҳам маъқулдир, чунки U-19 Осиё чемпионати ҳар икки йилда ўтишини ҳисобга олиб балки кейинги мусобақа мезбонлигини олсак, унгача ҳаммаси изига тушиб кетар.

Х.Холиқов.

Рейтинг: -15   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика