U-17 жаҳон чемпионати. Осиёнинг учта жамоаси 3-турни ғалаба билан якунлади
03 ноя 2019 10:19
Янгиликлар
U-17 жаҳон чемпионати. Осиёнинг учта жамоаси 3-турни ғалаба билан якунлади
ОФК номидан мусобақада иштирок этаётган Осиёнинг тўрт жамоасидан учтаси гуруҳдаги охирги турни ўтказиб, ҳар учаласи ғалаба қозонди. Хусусан Австралия Нигерияга қарши баҳсда 2:1 ҳисобида зафар қучди. Жанубий Корея ўсмирлар терма жамоаси худди шу ҳисоб билан Чилини мағлуб этди. Япония эса Нишикаванинг ягона голи туфайли охирги турда Сенегалдан 1:0 ҳисобида устун келди.
Шундай қилиб Япония U-17 терма жамоаси ўз гуруҳида биринчи ўринни эгаллаб кейинги босқичга йўл олди. Жанубий Корея 6 очко тўплаб иккинчи ўрин билан гуруҳдан чиқди. Австралия ҳисобида 4 очко бор энг яхши учинчи ўрин эгалари қаторида биринчи ўринда боряпти ва бу жамоани ҳам кейинги босқичга чиқди деса бўлади. Чунки бошқалар 3 очкодан тўплаган.
Бугун тунда Тошкент вақти билан 01:00да Тожикистон 3-турни ўтказади. Ён қўшниларимиз Аргентинага қарши баҳс олиб боришади. Ҳозирча Тожикистон ҳисобида 3 очко бор.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Ўзбекистон Хорватия баҳсининг бошланиш вақти маълум
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради
Фикрлар