UZ

Сўнгги янгиликлар

17:58Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Эронни мағлуб этди  0 17:33"Футбол олами". Сўнгги тур тафсилотлари  0 16:56"Ювентус" етакчисининг жароҳати жиддий бўлиб чиқди  0 16:33ФИФА VAR'дан фойдаланишга ўзгартиришлар киритмоқчи  1 16:05"Андижон" Ўзбекистон терма жамоаси аъзосини жалб қилмоқчи  10 15:39Аёллар Осиё Чемпионлар Лигаси: "Севинч" ("Насаф") қачон ўйнайди?  1 15:20TVCOM'да бугунги ўйинлар: "Барселона", "Ман Сити" ва бошқалар  0 15:14"Навбаҳор" Раҳмоналиевга даъвогарлик қилмоқда  4 14:52ПФЛ "Йил кашфиёти"ни эълон қилди  6 14:28"Арсенал" "Челси"га қарши ўйиндан кейин жаримага тортилиши мумкин. Нима учун?  0 14:02Комилов "Нефтчи"ни эмас, "Навбаҳор"ни танлади  11 13:33Номаълум ҳужумчилар Месси ҳайкалини синдириб ташлади: жаҳон чемпиони монументи иккинчи марта шикастланди  13 13:07"Навбаҳор" дарвозабони ОКМКга йўл олиши мумкин  1 12:41"Андижон" шорт-листидан кимлар ўрин олган?  10 11:55Манба: CAFA турнирида қатнашган футболчи "Нефтчи"га ўтмоқда  15

U-17 авлодини йўқотмаслик учун нима қилиш керак? Янгиликлар

U-17 авлодини йўқотмаслик учун нима қилиш керак?

"90minutuz" подкастининг навбатдаги сони YouTube платформасига юкланди.

Ушбу сонда ЎФА матбуот хизмати раҳбари, шарҳловчи Даврон Файзиев иштирок этди. 

Подкаст муаллифларидан бири Миркомил Мусаев Даврон Файзиевдан шу авлодни йўқотмаслик учун нималар қилиш зарурлигини сўради. 

"Ўша машҳур "Мексика авлоди" деймиз-ку, у авлод биринчиси бўлгани учун ростдан эйфория таъсирига тушган. Ундан кейин U-16 Осиё Кубогида чемпион бўлган авлоддан яхши футболчилар етишиб чиқди. Шукуров шу авлоддан эди. Иккита авлод ўртасидаги йиллар тафовути катта эмас. Бунда ҳақиқатан психология ўзгариб, болалар ўзини йўқотиб қўйган. Майли, бу ҳам битта тажриба бўлган. Кейингиларида секин-секин хулосалар чиқарилган. Ҳозир вазият ёмон эмас.

Ўзбекистон U-17 футболчиларига бундан буён уларга эътибор кучаяди. Уёғи болаларнинг ўзига боғлиқ. Айни пайтда футболчимизга"Ньюкасл" қизиқаётган экан, ўзимизнинг клублар ҳам қизиқади. Лекин тортиб кетиш футболчининг ўзидан бўлади. Мана, масалан, Рустамжонов юлдузга айланди. Видеосини кўрдим: мактабида дастхат олишяпти, маҳалласида карнай-сурнай чалиняпти. Агар шу ҳолатда ўзини тия олса ва юлдузликка берилмаса, яхши бўлади. Ота-онасига ҳам кўп нарса боғлиқ", – деди Файзиев.


"90minutuz" подкасти тўлиқ ҳолда:


Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика