Тьяго Алькантара: «Мен Гвардиоланинг ўйин фалфасига мухлисиман»
16 июл 2013 20:00
Янгиликлар
Тьяго Алькантара: «Мен Гвардиоланинг ўйин фалфасига мухлисиман»
Алькантара “Барселона”дан Германия чемпионларига сафига кўчиб ўтди.
Норасмий маълумотларга қараганда Тьягода “Манчестер Юнайтед”га ўтиш имконияти ҳам бўлган, лекин у “Бавария”ни танлади.
“Бу жамоа бой тарихга эга, кўп йиллардан бери дунёнинг энг яхши жамоаларидан бири бўлиб келмоқда. Жамоа жуда қизиқарли футбол намойиш қилади. Гвардиоланинг бош мураббий бўлиб келиши мен учун ҳам туртки бўлди”, - дейди Алькантара.
“Биз мураббий билан бир биримизни кўпдан бери яхши биламиз шунинг учун ҳам мен унга тўлиқ ишонаман. Мен уни ўйин фалфасининг катта мухлисиман. Дунёда унинг даражасидаги мураббийлар кўп эмас”.
“Мен шунчаки бахтиёрман! Агар ҳаётингда ўзингни энг бахтиёр ҳис қиладиган кун бўлса бу кун айнан бугундир. Мен “Бавария”дек буюк жамоанинг бир бўлаги эканлигимдан хурсандман”, - деб ёзади “Бавария” расмий сайти.
22 ёшли ярим ҳимоячи Мюнхен хақида бошқа бир испаниялик легионер жамоадоши Хави Мартинесдан билиб олибди.
“У менга янги жамоам ҳақида яхши гапларни гапириб берди. Мюнхен ажойиб атмосфераси билан чиройли шаҳардир, футболни жуда яхши кўришади. Мен кўп ўйинларда иштирок этишимга умид қиламан ва ўтган йилги муваффақиятларимизни такрорлашимиз мумкин”.
eurosport.ru сайтидан Жавлонбек Юсупов таржима қилди

Фикрлар