

"Биз ўзимизни томошабиндек ҳис қиляпмиз. Бу ёқимсиз пассивлик", - дейди Тухель.
Мутахассис, шунингдек, клубнинг навбатдаги трансфер ойнаси учун бюджети қанча бўлишини ҳали билмаслигини таъкидлаб ўтди ва шунингдек, "кўклар"нинг янги хўжайини Тодд Боули билан ҳали учрашмаганини айтди.
Турнир якунига уч тур қолганида “Челси” АПЛ турнир жадвалида учинчи ўринда бормоқда. Тухель шогирдлари навбатдаги ўйинини эртага, 11 май куни “Лидс”га қарши ўтказади.



