UZ

Сўнгги янгиликлар

08:33Суперлига. Бугун "Бухоро" яна "Бобур Арена"да ўйнайди  1 08:08БАА. "Ўзбек дербиси"да ҳамюртларимиз Sofascore томонидан неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 07:41Sofascore. Тўпурарлар пойгасида пешқадам бўлиб олган Шомуродов кечаги учрашувда неча баҳо олди?  3 00:51Пеп Гвардиола: "Биз ҳали энг юқори даражамизда эмасмиз"  1 00:05Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" Шомуродовнинг голи эвазига ғалаба қозонди  19 23:55Ямалнинг соғлиғида яна муаммолар бошланди  7 23:35Эрон. "Истиқлол" ишончли ғалаба қайд этди  0 23:18Верратти Доннарумма ҳақида: "У ҳафа бўлганди"  1 22:50Асрор Алиқулов: "Шўртан"да ким ишламасин ёки клубимизга ким алоқадор бўлмасин ҳамма ғалабани кутаётганди"  0 22:45Суперлига. "Шўртан" – ОКМК 4:3  0 22:28Миржалол Қосимов: "Агар имкониятим бўлганида футболчилар миясига кириб иккинчи таймга нима хаёлда чиқишганини билган бўлардим"  6 22:10Гвардиола Родри ва Холанднинг ҳолати ҳақида маълумот берди  0 21:53Саудия Арабистони. "Ал Ҳилол" ғалаба қозонди  0 21:31"Шўртан" 4 ой деганда ғалабага эришди  2 21:13Нидерландиялик мутахассис "Бунёдкор" футбол академиясига ташриф буюрди  3

Тухель кубок финалидаги мағлубият ҳақида нималар деди? Янгиликлар

Тухель кубок финалидаги мағлубият ҳақида нималар деди?

Англия Кубоги финалида “Челси” пенальтилар сериясига кўра “Ливерпул”га ютқазди.

“Лига кубоги финалида бўлгани каби ҳозир ҳам афсусланмайман. Жамоам билан фахрланаман.

Дунёнинг энг хавфли жамоасига қарши финалда умумий 240 дақиқа ўтказдик. Бу сафарги ҳисоб эса 0:0. Қўлимиздан келганини қилдик. Пенальтилар сериясида мағлуб бўлсак ҳам, фахрланамиз.

Улар билан тафовутни камайтириш учун ўйинни энг юқори темпда ўтказа олишимизни бир неча бор кўрсатдик. Барча натижалар муносиб бўлди, гарчи улар бошқа кўринишда бўлиши ҳам мумкин эди.

Фарқи шундаки, улар доимо шундай ўйнай олишади. Бугун бизда кўп ўйинчилар йўқ эди. Канте битта машғулотда қатнашди, Ковачич эса жароҳат билан ўйнади… “Ливерпул”да эса катта таркиб бор. Фарқ мана шундан чиқди”, дейди Томас Тухель.

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика