UZ

Сўнгги янгиликлар

21:56Ислом Исмоилов: "Провакацияга учмасликни юз марта эмас, минг марта тушунтиргандик. Шу сабабли унга танбеҳ бердим. Ҳозир ҳаммаси яхши"  17 21:39U-17 Жаҳон чемпионати. Португалия ва Буркина Фасо чорак финалга чиқди. Бразилия ирода кўрсатиб, Францияни пенальтилар сериясида мағлубиятга учратди  2 21:00Al Ain Cup. Ўзбекистон - Эрон (матнли трансляция)  174 20:59Криштиану Роналду Дональд Трамп билан учрашади  2 20:33Асилбек Алиев Осиё кубогига борса, бир нечта ўйинни ўтказиб юборади  26 19:25U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Италияга ютқазиб, иштирокини нимчорак финалда якунлади  401 19:13Рейндерс: "Мен ЖЧ-2022ни диванда томоша қилганман. Бу сафар бутунлай бошқача бўлиши аниқ"  0 18:48Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Хитой билан муроса кўчасини танлади  7 18:20U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон 1/4 финалга чиқса, тўпурарларимиздан бири майдонга туша олмайди  8 18:04Расмий хабар: "Андижон" Максим Шацких билан хайрлашди  37 17:33Трамп: "ЖЧ-2026 мисли кўрилмаган даражада муваффақиятли ўтиши учун барча нарсани ишга солиш ҳақида кўрсатма бердим"  1 16:55Украиналик сўконғич мураббий қирғиз клубидан бўшатилди  5 16:07АПЛ клуби Левандовскига шартнома таклиф қилди  7 15:38"Бавария" футболчиси жароҳатдан фориғ бўлди  2 15:11"Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси 1 ойни майдон ташқарисида ўтказади  1

"Турон" ва "Андижон" Суперлигани тарк этган турдан қизиқарли рақамлар Янгиликлар

"Турон" ва "Андижон" Суперлигани тарк этган турдан қизиқарли рақамлар

Ўзбекистон чемпионатининг 25-тур баҳслари якунланди.

"Қўқон-1912" 2:2 АГМК, 3 255 мухлис

"Сўғдиёна" 1:1 "Насаф", мухлислар киритилмади

"Бунёдкор" 3:1 "Сурхон", 670 киши

"Локомотив" 0:3 "Пахтакор", 911 киши

"Машъал" 2:1 "Қизилқум", 987 томошабин

"Андижон" 1:2 "Навбаҳор", 5 469 киши

"Металлург" 1:0 "Турон", 2 150 киши

Мазкур турни 13 443 мухлис стадионнинг ўзидан томоша қилди. Бу  ҳар ўйинда ўртача 1 920 нафар томошабин аренага келаётганини билдиради. Гувоҳи бўлганингиздек, энг кўп ишқибоз "Бобур арена"га. Жиззахда ўтган "Сўғдиёна" ҳамда "Насаф" жамоалари ўртасидаги ўйинга мухлислар киритилмади (Тартиб-интизом қўмитасининг қарори билан).

7 ўйинда жами 20 гол урилди (ўтган турга нисбатан 3 тага кам). Бу ҳар ўйинда ўртача 2,8 тадан гол дегани. Тўпларнинг 10 таси мезбон, худди шунчаси меҳмон жамоалар томонидан киритилди. Фақат "Локомотив" ва "Турон" футболчилари рақиб дарвозасига йўл топа олишмади.

2 нафар футболчи дублга эришди — Авазбек Ўлмасалиев ("Бунёдкор") ва Оквара Годвин Чика ("Машъал").

"Пахтакор" вингери "Локо" билан ўйинда Ҳожимат Эркинов хет-трикка эришди.

Реферилар 7 ўйинда 37 марта сариқ карточкага мурожаат қилишди. Фақатгина "Андижон" вакили Бахтиёржон Қосимов майдондан четлатилди.

2 марта 11 метрлик жарима зарбаси белгиланди.

Маълумот учун, Суперлиганинг сўнгги тур баҳслари 27 ноябрь куни ўтказилади.

26-тур

1. "Бунёдкор" — "Пахтакор"

2. "Сурхон" — "Машъал"

3. "Турон" — "Андижон"

4. "Навбаҳор" — "Қўқон-1912"

5. АГМК — "Сўғдиёна"

6. "Насаф" — "Локомотив"

7. "Қизилқум" — "Металлург"

25-турга оид бошқа мақолалар

1. Хайр, хусусий клублар! (бугунги ўйинлар ҳақида)

2. Тўртта гол урилган Тошкентдаги ўйиндан 11 факт

3. "Пахтакор"нинг йирик ғалабаси қайд этилган пойтахт дербисидан 11 факт

4. Санжар Турсунов кейинги баҳсда ўйнамайди (Қўқондан 11 та факт)

5. Суперлига. Пенальтилар ҳисобдан чиқарилса, ким тўпурар бўлади? (Жиззахдаги ўйин ҳақида 11 факт) 

Муаллиф :
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика