UZ

Сўнгги янгиликлар

20:10Суперлига. ОКМК - "Насаф" 1:2 (матнли трансляция)  18 20:01Суперлига. 7 та гол урилган ўйинда "Пахтакор" "Металлург"дан устун келди  54 19:30"Байер" "Жирона" сардорига қизиқиш билдирмоқда  0 19:05"Гвардиола "Бавария"га қайтишни режалаштирмаяпти"  0 17:54Беллингем ва Зидан "Реал"га "Манчестер Юнайтед" футболчисини сотиб олишни маслаҳат беришмоқда  8 17:30"Арсенал"нинг икки футболчиси ҳам Саудия Арабистонига йўл олиши мумкин  1 16:56Дензел Думфрис "Манчестер Юнайтед"га ўтишни истамоқда  5 16:30Лондоннинг икки клуби Тоунини сотиб олмоқчи  0 16:06"Челси" 75 миллион фунтга Украина термаси футболчисини сотиб олиши мумкин  3 15:45Рубен Аморим "Спортинг"да қолади  1 15:26Тео Эрнандес "Бавария"га ўтиши мумкин  1 15:02Лопетеги "Вест Хэм" билан келишиб олди  1 14:18Ўзбекистон Суперлигаси. "Металлург" "Пахтакор"ни атиги 4 марта, ОКМК эса "Насаф"ни 5 бор таслим қилган  10 14:07"Арсенал" ёзда Хатони сотиб олмоқчи  8 13:49«Лестер» футболчилари вафот этган собиқ президентига ҳурмат бажо келтиришди  2

"Турон" бош мураббийи Ислом Исмоилов: "Мақсадимиз сари интилишдан тўхтамаймиз" Янгиликлар

"Турон" бош мураббийи Ислом Исмоилов: "Мақсадимиз сари интилишдан тўхтамаймиз"

Про лиганинг дастлабки туридан ўрин олган "Турон" ва "Хоразм" жамоалари ўртасидаги учрашувдан сўнг матбуот анжуманининг иккинчи қисмида мезбонлар бош мураббийи Ислом Исмоилов журналистларнинг саволларига жавоб қайтарди.

"Ўйинга тўхталадиган бўлсам, "Шўртан" билан кубок баҳсидан сўнг шогирдларимда руҳий жиҳатдан муаммолар бор эди. Лекин, бугунги учрашувгача бўлган вақт оралиғида бу борада ишладик. Йигитларга кўрсатмаларимизни тўлиқ бажаргани учун раҳмат айтаман.

Кўрдингиз, беллашув тўлиқ назоратимизда ўтди. Ўзимиз яратган барча вазиятлардан фойдаланганимизда ҳисоб бундан ҳам йирик кўриниш оларди. Камчилик ҳар доим бўлади. Ютган ўйинларимизда ҳам хатолар кузатилади. Футбол хатоларга бой ўйин. Истасак ёки истамасак барибир қаердадир камчиликлар юзага келади. Чемпиоанат энди бошланди. Ўйин сифатини янада яхшилаш учун бироз вақт керак.

Мақсадимиз ҳужумкор футбол кўрсатиб мухлисларимизни хурсанд қилиш. Биринчи бўлимдан кейин боллар билан ҳисоб қалтис эканлигини ва хотиржамликка берилмасликни гаплашдик. Рақиб гол урадиган бўлса руҳий устунлик улар томонга ўтиб кетарди. Йигитларга иккинчи бўлимда ҳисобни унутиб майдонга тушишларини таъкидладик.

Кейинги тур ҳақида? Ҳар бир рақибни ҳурмат қиламиз. "Оқ-тепа" ҳам ўзига яраша кучли. Яхши шаклланган жамоа. Таркибида бир қатор яхши савиядаги футболчилар жамланган. Бизни ўзимизни йўлимиз бор. Уларнинг ўзини йўли бор. Биз мақсадимиз сари интилишдан тўхтамаймиз. Рақиб ким бўлишидан қатъий назар майдонга ғалаба учун тушамиз",- дейди Ислом Исмоилов.



Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика