Туркиянинг Ўзбекистонга қарши ўйиндан олдинги машғулоти, рақибларимиз Шенол Гунешнинг туғилгани кунини ўзгача кўринишда нишонлашди
02 июн 2019 14:22
Янгиликлар
Туркиянинг Ўзбекистонга қарши ўйиндан олдинги машғулоти, рақибларимиз Шенол Гунешнинг туғилгани кунини ўзгача кўринишда нишонлашди
Қуйида туркларнинг кеча ўтказган ўйин олди машғулотидан суратларни эътиборингизга ҳавола этамиз.
Шенол Гунеш Ўзбекистонга қарши ўйин учун қайдномани эълон қилди. Унда Йилмаз ҳам, Чалханоглу ҳам бор
Шунингдек, кеча Туркия терма жамоаси бош мураббийи турк футболи афсонаси Шенол Гунеш 67 ёшни қарши олган эди. Жамоа жойлашган "Zeynept Hotel"да бош мураббийнинг таваллуд куни ўзгача тарзда нишонланди.
Шенол Гунеш ўзи аталган махсус тортни Туркия футбол федерацияси янги президенти Нихат Ўздемир билан бирга кесди.
Янги президент терма жамоа футболчилари билан суҳбатлашди ва уларга олдиндаги ўйинларда омад тилади.
Нихат Ўздемир ва турк футболи афсонаси, терма жамоа сардори Эмре Белозоғлу.
Кечқурун эса меҳмонхонада ўзгача тадбирлар ўтказилди.
Ажойиб муҳит.
Бугунги учрашувда ҳар иккала терма жамоадан чиройли футбол кутиб қоламиз ва Эктор Купер бошчилигидаги терма жамоамизга омад тилаймиз. Туркларга эса олдинда турган саралаш беллашувларида омад ёр бўлсин.
Фикрлар