UZ

Сўнгги янгиликлар

02:42Ҳусайн Норчаев: "Вазият қизил карточкага тортмас эди"  5 02:16Рўзиқул Бердиев: "Дарвозабонимиз олдинга чиқиши хато бўлди, лекин чиққанга яраша тўғри ўйнаши керак эди"  17 01:52Туркия. Алиқулов 90+2 дақиқада жароҳат туфайли алмаштирилди, унинг жамоаси ғалабага эришди  1 01:40Элит ОЧЛ. "Ал Аҳли" суперкамбэк эвазига ўз майдонида "Насаф"ни мағлуб этди  408 00:57"Реал" футболчилари ҳакамлар уларга бошқа етакчиларга нисбатан қаттиққўлроқ муносабатда бўлишаяти, деб ҳисоблашмоқда  2 00:05Куанишбай Оразимбетов: "Иккинчи таймда умуман бошқа "Жайхун"ни кўрдик"  0 23:40ОФК ЭЧЛ. "Ал Иттиҳод" БААда мағлубиятга учради  0 22:22Шавкат Юсупов: "Шу темпда давом этишга ҳаракат қиламиз"  1 21:02ОФК ЭЧЛ. Турнир янги мавсумининг илк баҳсида 7та гол урилди  1 19:59Мессининг карточкаси рекорд даражадаги суммага сотилди  7 19:34Руни: "Тен Ҳаг Аморимга алмаштирилганидан бери МЮнинг аҳволи фақат ёмонлашди"  11 19:06"Қайрат" "Реал"га қарши ўйин чипталари қачондан сотувга чиқишини маълум қилди  9 18:40"Футбол олами". "Пахтакор" - "Нефтчи" 2:1, "Насаф" ва "Сўғдиёна"да йирик ғалабалар  1 18:35"Насаф"га қарши ўйин олдидан "Ал Аҳли"да йўқотиш  5 18:16"Насаф" бугун ёлғиз эмас  20

Туркия кундалиги (сўнгги кун) Янгиликлар

Туркия кундалиги (сўнгги кун)

Бугун “Нефтчи” футболчилари Туркия йиғинидаги сўнгги машғулотларини ўтказишди.
Эрталабки машғулот International Comfort (IC Hoтel) меҳмонхонасига қарашли стадионда бўлиб ўтди. Кечки машғулот эса пляжда ўтказилади.

Эртага тонгда жамоамиз Фарғонага қараб йўлга отланади. Бизни олдинда узоқ парвоз кутиб турибди.

Режага кўра, “Нефтчи” футболчилари 5 март куни Фарғонага йиғилишади. 9 март куни эса назорат учрашуви  утказиш кўзда тутилган.

Жамоадаги янгиликларга келсак, грузиялик ярим ҳимоячи Левани Гавзава билан Фарғонага боргач, шартнома имзоланиши борасида келишиб олинди. Бу футболчи Фарғонадаги йиғинда иштирок этади.

Умуман олганда, Туркияга йиғини футболчилар учун фойдали бўлди, деб аташ мумкин. Улар жисмоний жиҳатда ўсишга эришиш билан бирга тактика борасидаги тажрибаларини янада бойитиб олишди. Мураббийлар штаби ҳам қайси футболчининг қандай ҳолатда эканлигини билиб олишди.

Афсуски, Туркиядаги барча назорат учрашувлари мағлубият билан ниҳоясига етди.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика