UZ

Сўнгги янгиликлар

20:35Суперлига. "Шўртан" – "Сурхон" 1:1 (матнли трансляция)  3 20:14Абдуқодир Ҳусановнинг Беларусдаги мураббийи Тошкентда мастер-класс ўтди  1 20:04"Ювентус" — "Видад". Таркиблар маълум  3 20:00Суперлига. "Пахтакор" – "Қўқон-1912" (матнли трансляция)  10 19:43Асқаров "Турон"ни тарк этди  0 18:51Моуринью АПЛ вингери билан шартнома имзоламоқчи  0 18:25Тожиев билан "Пахтакор" ютқазмаяпти, Сергеев тўхтамаяпти, “Қўқон-1912” эса Тошкентда ғалабани 30 йилдан бери кутяпти  4 18:22"Арсенал" "Реал" хавбекига қизиқишни тиклади  2 17:58"Барселона" Араухо бўйича қарор қабул қилди  1 17:28"Ювентус" хавбеки АПЛга йўл олиши мумкин  0 17:01"Байер" "Ливерпуль" футболчисини 30+5 млн фунт эвазига трансфер қилмоқда  1 16:38Деку: "Нико Уильямс "Барселона"га ўтмоқчи. Биз у билан шартнома имзолашга ҳаракат қиламиз"  0 16:13"Навбаҳор" ОКМКни йирик ҳисобда мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 15:51Пеп "Ман Сити"нинг совринсиз мавсуми ҳақида: "Сиз буни хоҳлаган бўлардингиз, лекин бу ҳақиқат эмас. Англия Суперкубогини қўлга киритдик! Бу етарли эмас, лекин биз ютдик"  3 15:23Гулер: "Алонсо қўл остида ўзимни "Реал"нинг муҳимроқ футболчиси сифатида ҳис қиляпман"  2

Туркия компанияси Ўзбекистон Суперкубоги-2019 бош ҳомийси бўлади Янгиликлар

Туркия компанияси Ўзбекистон Суперкубоги-2019 бош ҳомийси бўлади

Янги футбол мавсуми старт олишига саноқли кунлар қолди.

Мавсум Ўзбекистон Суперкубоги учун ўтказиладиган ўйин билан очиб берилади.

Мамлакат чемпиони "Локомотив" ҳамда Ўзбекистон кубогининг амалдаги соҳиби АГМК жамоалари ўртасида кечадиган Суперкубок ўйинига Туркиянинг KOC Elektrik AS компанияси бош ҳомий бўлади.

Ушбу компания Ўзбекистон бозорига футбол орқали кириш нияти бор эканини билдирди. Мамлакат Суперлигаси ҳомийлиги учун асосий номзод бор эканидан келиб чиқиб, ПФЛ KOC Elektrik AS учун Суперкубок ўйинини таклиф қилди.

Компания вакиллари 2019 йилги мавсум давомида миллий чемпионатимиз учрашувлари ташкилотчилиги, шунингдек, Суперлига бренди оммалашувини ўрганиб боради. Агар барчаси кўнгилдагидек кетса, ушбу компания билан ҳамкорлик 2020 йилдан бошлаб янада каттароқ масштабда давом этиши мумкин.

Ўзбекистон Суперкубоги-2019 ўйини 23 февраль куни бўлиб ўтади. Беллашув пойтахтдаги "Пахтакор" стадионида бўлиб ўтади. Ўйин 16:00 да старт олади ва "Спорт" телеканали орқали тўғридан-тўғри эфирда намойиш этилади. Аввалроқ учрашув 15:00 га тайин қилинганди. Янги келишувдан кейин Профессионал футбол лигаси мухлислар кўнглини олиш учун концерт дастурини ҳам режалаштирди ҳамда "Спорт" билан келишиб, учрашувни 16:00 га кўчирди.

Рейтинг: +41   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика