

Туркия ОАВга кўра, Шомуродовга "Галатасарой" томонидан қизиқиш мавжуд. "Fanatik" порталининг ёзишича, "Галатасарой" трансфер эҳтимоли хусусида маълумот сўраган.
Туркия клуби директори Женк Эргюн яқин кунларда "Рома" раҳбарияти билан учрашиб, ушбу трансферни муҳокама қилади.
Айтишларича, томонлар футболчининг ижара масаласини кўриб чиқади.



