Туркия ФФ вакиллари Тошкентга келишaди

Narzulla Saydullayev
7 июл 2013, 13:45
Бугун тунда Тошкентга Туркия Футбол Федерацияси вакиллари келишади.

ЎФФ матбуот хизмати бошлиғи Санжар Ризаевнинг ўз твиттерида берган хабарига кўра тунда Туркия Футбол Федерацияси вакиллари Тошкентга келишади. Меҳмонлар стадион, меҳмонхона ва машғулот майдонларини кўздан кечиришади.

Олдинроқ Ўзбекистон терма жамоаси 14 август куни Тошкентда Туркия терма жамоаси билан ўртоқлик учрашуви ўтказиши ҳақида хабарлар чиққанди. Аммо ҳозирга қадар ЎФФ терма жамоалар маркази директори Асқар Толибжонов ўйин бўлишини расман тасдиқлагани йўқ.  


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia