UZ

Сўнгги янгиликлар

23:33Роберт Левандовски фаолиятини Италияда давом эттириши мумкин  1 22:32"Реал" Бундеслигада янги чап қанот ҳимоячиси топди  0 21:38"Милан" форварди АПЛга кўчиб ўтиши мумкин  0 21:02ЖЧ саралаши. Португалия Роналдусиз рақиб дарвозасига 9 та тўп киритиб, мундиалга чиқди  101 20:38Гюлер Ҳусановнинг жамоадошига айланиши мумкин  7 19:50Холанд: "Мен терма жамоада бўлганимда Норвегия ҳеч қачон саралашдан ўтмаган"  13 18:58U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Хорватияни пенальтилар сериясида мағлуб этиб, нимчорак финалга чиққан ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ   8 18:36Лондон клуби Эндрикни ижарага олмоқчи  2 17:48"Ньюкасл" "Манчестер Сити" футболчисини харид қилмоқчи  1 17:12Рейндерс: "Милан"нинг "Интер"га қарши ўйинини албатта томоша қиламан"  1 16:45Модрич: "Биз бу муваффақият билан фахрланишимиз керак"  1 16:20Мбаппе ва Зидан бир жамоада ўнайди-ми?!   3 15:55"Арсенал"нинг яна бир футболчиси термадан жароҳат билан қайтди  0 15:29Ўзбекистон Эронга қарши қандай рангдаги либосда ҳаракат қилади?  15 15:01Қозоғистондаги энг қиммат стадион? Актобедаги янги аренанинг нархи эълон қилинди  14

Туркий Кенгаш аъзо мамлакатлари ўртасида халқаро мусобақаларни ташкил этиш масалалари муҳокама қилинди Янгиликлар

Туркий Кенгаш аъзо мамлакатлари ўртасида халқаро мусобақаларни ташкил этиш масалалари муҳокама қилинди

Бугун Ўзбекистон футбол ассоциациясида биринчи вице-президент Равшан Эрматов ҳамда Туркий Кенгаш бош котиби Багдад Амреев бошчилигидаги делегация ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда Туркий Кенгаш аъзо мамлакатларида спортни, ҳусусан футболни ривожлантириш ва оммалаштириш, терма жамоалар ҳамда клублар ўртасида халқаро мусобақаларни ташкил этиш, футбол ҳакамларини қайта тайёрлаш ва ўзаро тажриба алмашиш, футбол ассоциациялари ва федерациялари ўртасида ҳар томонлама ҳамкорликни йўлга қўйиш масалалари кенг муҳокама қилинди.

Суҳбат давомида ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Эрматов Туркий Кенгаш аъзо мамлакатлари ўртасида спорт соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш ва мустаҳкамлаш устувор йўналишлардан бири эканлигини таъкидлаб, спорт барча халқларни бирлаштириб, маданиятлар уйғунлигига хизмат қиладиган, ўзаро ҳурмат туйғусини уйғотадиган ва ижтимоий алоқаларни мустаҳкамлайдиган муҳим омил эканлигини эътироф этди.

Туркий Кенгаш бош котиби Багдад Амреев ташкилотга аъзо мамлакатларнинг Миллий ҳамда турли ёш тоифалардаги футбол терма жамоалари ўртасида халқаро мусобақаларни ўтказиш имконияти мавжуд эканлигини билдириб, бундай беллашувлар туркий халқлар ўртасида нафақат футболни, балки ўзаро қардошлик алоқаларини ривожлантиришга катта ҳисса қўшиши мумкин эканлигини айтиб ўтди.

Шунингдек, Багдад Амреев Туркия Суперкубогини Ўзбекистонда ўтказиш бўйича Туркий Кенгаш музокаралар олиб бориб, ташкилот ҳомийлигида мазкур баҳсни юртимизда бўлиб ўтишини таъминлаш юзасидан ўз таклифларини берди.

Ўз навбатида, Равшан Эрматов Туркий Кенгаш бош котибига ташриф ва самимий суҳбат учун миннатдорчилик изҳор этди ҳамда Ўзбекистон футбол ассосиасияси юқорида тилга олинган таклифлар юзасидан ўзаро ҳамкорлик қилишга тайёр эканлигини билдирди.




Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика