Турк нашри: Машарипов "Трабзонспор" либосини кийишни хоҳламоқда, "Пахтакор" футболчи учун 2 миллион сўради
01 июн 2020 10:13
Янгиликлар
Турк нашри: Машарипов "Трабзонспор" либосини кийишни хоҳламоқда, "Пахтакор" футболчи учун 2 миллион сўради
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ "FotoMac" нашри "Пахтакор"нинг Машарипов учун 6 миллион евро сўраётгани ҳақида хабар тарқатган эди. Кейинчалик "championat.asia" таҳририяти вазиятга ойдинлик киритиш мақсадида "Пахтакор" раҳбарияти билан боғланган ва шундан сўнг "FotoMac"нинг хабари асоссиз эканлиги маълум бўлганди.
Karadeniz нашрининг бир неча соат олдин тарқатган маълумотларига кўра, "Трабзонспор" собиқ ўйинчиси Шота Арвеладзе бошқарувидаги "Пахтакор" клуби ярим ҳимоячиси Жалолиддин Машарипов Европага йўл олишни хоҳламоқда ва "Трабзонспор" либосини кийишни хоҳлаётганини билдирган.
Ўзбекистон клуби Машарипов учун "Трабзонспор"дан 2 миллион евро миқдорида маблағ сўраган. Бундан ташқари турклар чап қанот ўйинчиси учун ҳар қандай тўловларга тайёр.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди
ЖЧ саралаши. Португалия Роналдусиз рақиб дарвозасига 9 та тўп киритиб, мундиалга чиқди
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Фикрлар