Туран: "Турк ОАВ ўзини худди мени ёмон кўрадиган "Барселона" мухлисларидек тутмоқда"
19 дек 2016 17:43
Янгиликлар
Туран: "Турк ОАВ ўзини худди мени ёмон кўрадиган "Барселона" мухлисларидек тутмоқда"
"Барселона" ярим ҳимоячиси Арда Туран яқин орада клубни тарк этмаслигини айтди.
"Узоқроқ "Барселона"да қолиб, кейин "Галатасарой"га қайтмоқчиман. Футболни шу клубда ўрганганман ва ўзимни "Атлетико"да кучли футболчи сифатида ҳис қилдим. "Барселона" эса - футболчи эриша оладиган максимал даража. Агар испан ОАВ мен ҳақимда ёмон ёзишса, турк матбуоти бунга аҳамият бермаслиги лозим. Ватанпарвар бўлишимиз керак. Турк ОАВ эса ўзини мени ёмон кўрадиган "Барселона" мухлисларидек тутмоқда" - дейди Туран.
Фикрлар