Туран: "Агар одамлар "Барселона"нинг рақиби йўқ деб ўйлашса, бу хато"

Aslanov Jasurbek
23 фев 2016, 14:47
"Барселона" ярим ҳимоячиси Арда Туран бугунги кунда Каталония клуби билан рақобатлаша оладиган жамоа йўқ деб ҳисобламайди.

"Биз ўтган мавсумдаги натижамизни янгилашимиз лозим. Мен уч соврин ҳақида гаприяпман. Одамлар бизга тенг келадиган рақиб йўқ деб ўйлаши мумкин. Аммо бу хато. Испания чемпионатида, Чемпионлар лигасида кучли жамоалар иштирок этишади. Агар биз кучли рақибимиз йўқ деб ўйласак, бу нарса бўшашишимизга олиб келиши мумкин. Жамоамиз бундай бўлишини истамайди" - дейди Туран.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Bein Sports

Сўнгги янгиликлар

Барча ›