Тунис лигасида мураббийларни ишдан бўшатиш бўйича рекорд ўрнатилди
30 май 2023 12:58
Янгиликлар
Тунис лигасида мураббийларни ишдан бўшатиш бўйича рекорд ўрнатилди
Швейцариянинг "CIES Football Observatory Weekly Post" нашри қизиқарли тадқиқот ўтказди.
Унинг натижаларига кўра, Тунис элит дивизиони клубларининг 16 нафар мураббийидан бирортаси ҳам ўтган мавсумда тўлиқ ишлай олмагани маълум бўлди. Яъни чемпионатни бошлаган барча мутахассислар у давом этаётганда ишдан бўшатилди.
Шуниси эътиборга лойиқки, ушбу рейтингда Тунисдан кейин фақат собиқ Югославия давлатлари жойлашган. Босния ва Герцеговина ва Шимолий Македония лигаларида бутун мавсум давомида биттадан мураббий ишлаган. Сербия чемпионатида – 16 тадан икки киши.
Энг кам истеъфога чиқарилган мураббийлар Ҳиндистон, Мальта ва Австралияда қайд этилган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади
Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда барпо этиладиган 55 минг ўринли стадион қурилишига тамал тоши қўйди
"Нефтчи" чемпион бўлган охирги мавсумда ўзбек ва дунё футболи қандай эди?
Эшитдик-да! Кападзе Индонезия терма жамоаси бош мураббийи бўлишга яқин
Фикрлар