UZ

Сўнгги янгиликлар

08:35ЖЧ-2026. Яна учта терма жамоа мундиал йўлланмасини қўлга киритди  4 08:06CAFA Nations Cup. Бугун Қирғиз Республикасига қарши майдонга тушамиз  0 07:39ЖЧ-2026 саралаш. Аргентина, Бразилия ва Уругвай йирик ҳисобда ғалаба қозонди  5 01:45ЖЧ-2026 саралаши. Германия мағлуб бўлди, Нидерландия дуранг ўйнади ва бошқа натижалар билан танишинг  9 01:20Валерий Карпин: "Иорданиядан бунақасини кутмагандик"  9 00:51Родри: "Бу жароҳат менинг фаолиятимни узайтирди"  0 00:33Даниэль Леви 24 йилдан сўнг "Тоттенхэм"дан кетди  1 00:03Ўртоқлик учрашуви. Россия - Иордания ўйинида голлар урилмади  5 23:51Фаррух Сайфиев Расул Чориевнинг ҳолидан хабар олди  14 23:31Ўртоқлик учрашуви. Саудия Арабистони Шимолий Македония термасини мағлуб қилди  0 23:09Ўзбекистон терма жамоаси Қирғизистонга қарши ўйин олдидан машғулот ўтказди ГАЛЕРЕЯ  4 22:51Эрон "CAFA Nations Cup-2025" финалига йўлланма олди  8 22:15Килиан Мбаппе: "Бизга дам керак"  7 21:51Трентнинг "Реал"га ўтганига бўлган муносабат Майкл Оуэнга ёқмади  1 21:25Элдор Шомуродов: "Ниятимиз финалга чиқиб, чемпион бўлиш"  14

Тунда футбол! "Олимпияштадион"да "немисча кино" Янгиликлар

Тунда футбол! "Олимпияштадион"да "немисча кино"

Германия чемпионатининг 19-турига бугун старт берилади.

Герта

Дэви Зельке - 46'

Бундеслига . 19-тур

20/01/2018, 00:30

1
:
1
Тугади

Боруссия Д

Синдзи Кагава - 71'

Стадион: Olympiastadion, 65893 томошабин

Бош ҳакам: Christian Dingert

45'
90'
46'  Дэви Зельке
46'  Валентино Лазаро
72'  Валентино Лазаро
73'  Митчелл Вайзер
77'  Ондрей Дуда (Мэттью Леки)
84'  Саломон Калу (Владимир Дарида)
90'  Владимир Дарида
29'  Кристиан Пулишич
67'  Марио Гетце (Александер Исак)
71'  Синдзи Кагава
71'  Джейдон Санчо
85'  Кристиан Пулишич (Андрей Ярмоленко)

Берлинда "Герта" жамоаси ўз уйида "Боруссия" Дортмундни меҳмон қилади. Бу иккала жамоа 2018 йилдаги илк учрашувда очко йўқотганди. Шу боисдан ҳам бу галги баҳсда улар фақат 3 очко илинжида майдонга тушишларига шубҳа йўқ. Поль Дардаи шогирдлари турнир жадвалида 24 очко тўплаган ҳолда 11-поғонада кетишмоқда. "Боруссия" Дортмунд ҳисобида эса 29 очко мавжуд ва улар 4-поғонани эгаллаб туришибди. Бундеслига турнир жадвалида 2-ўрин ва 11-поғонадаги жамоалар тўплаган очколар ўртасидаги фарқ атига 7 очкони ташкил қилади. Бу эса еврокубокларга бериладиган йўлланма учун кураш жорий мавсумда ҳар доимгиданда қизғин кечаётганини англатади.

"Герта" одатда ўз уйидаги беллашувларда "Боруссия" Дортмунддан очко олишда ортиқча муаммоларга дуч келмайди. "Боруссия" Дортмунд "Олимпияштадион"даги охирги 3 учрашувдан буён ғалаба нималигини билмаяпти. Агарда бугунги матчда "Боруссия" Дортмунд "Герта" дарвозасини ишғол этишни уддасидан чиқса, унда бу дортмундликларнинг Германия чемпионатидаги юбилей 20000-голи сифатида тарихга киради.

Бундеслига турнир жадвали

Бу жамоаларнинг биринчи даврадаги ўзаро учрашувида "Боруссия"нинг қўли баланд келганди. "Сигнал Идуна парк"да ўтган ўйинда Пьер-Эмерик Обамеянг ҳамда Нури Шахин томонидан киритилган голлар баҳс тақдирини мезбонлар фойдасига ҳал этганди.

"Герта" - "Боруссия" учрашувини Кристиан Дингерт бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси бошқариб боради.

Тахминий таркиблар:

"Герта" - Ярстейн — Платтенхардт, Вайзер, Штарк, Пекарик — Шелбред, Калу, Лазаро, Лустенбергер, Майер, Зельке

"Боруссия" - Бюрки - Сократис, Топрак, Тольян, Пищек - Кагава, Вайгль, Гетце, Санчо — Ярмоленко, Исак

Берлинга "Боруссия" Дортмунд меҳмон сифатида ташриф буюриши доим қизиқарли ва чиройли футболни кафолатлайди. "Олимпияштадион"да бугун тунда ҳақиқий "немисча кино" тақдим этилади. Бу шиддаткор футболни ўтказиб юборманг.

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика