UZ

Сўнгги янгиликлар

22:59Роналду "Ал Иттиҳод"га қарши ўйнашга тайёр бўлган  0 22:30Хамес Родригеснинг янги жамоаси эълон қилинди  2 22:09Расман: Абдуқодир Ҳусанов - "Манчестер Сити"да ой футболчиси!  17 21:40"Мундиалда фақатгина ютамиз, ҳеч нарса йўқотмаймиз" – Фабио Каннаваро билан катта интервью  3 21:01Тажрибали футболчи фаолиятини "Манчестер Юнайтед"да якунламоқчи  3 20:37Назорат ўйини. “Бунёдкор” Россия клубига мағлуб бўлди  1 20:09ОКМК Россия жамоаси устидан ғалаба қозонди  4 19:57Ўзбекистон футзал терма жамоаси мураббийлар штаби истеъфога чиқарилди  21 19:35"Металлург" голларга бой ўйинда "Локомотив" U-21'дан устун келди  1 19:23"Барселона" Левандовскига янги шартнома таклиф қилмоқчи  7 18:57"Ал Иттиҳод" Бензема ўрнига Салоҳни олиб келмоқчи  4 18:30Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Хитойга ютқазди  7 18:13"Андижон" Хомяков билан боғлиқ вазият юзасидан расмий изоҳ берди  5 17:58Эрон чемпионати. "Трактор" меҳмонда мағлубиятга учради, Ҳамробеков 73 дақиқа ҳаракат қилди  0 17:38Фарғона вилояти ҳокими кубоги. "ФарДУ"да йирик ғалаба, "Қумқўрғон"да жанговар дуранг ва бошқа натижалар  4

Туғилган кунингиз билан Дилявер Ваниев! Янгиликлар

Туғилган кунингиз билан Дилявер Ваниев!

Бугунги табрикномани доимгидек ёзмасликка қарор қилдим.
Мен билган Дилявер Ваниев ҳамон ўз соҳасининг профессионали ҳисобланади. Бугун 39 ёшни қарши олган Дилявер Ваниев ўзбек футболида ўзига хос ўринга эга. Айни вақтда ҳам фаолиятини давом эттириб келётган ҳимоячимиз 1975 йилнинг 4 сентябр куни тавваллуд топган. Футболдаги фаолиятини Хаққулободнинг "Соҳибкор" жамоасида бошлаган бугунги қаҳрамонимиз 1991 йилдан бошлаб проффесионал футболга кириб келди. Ортда қолган 23 йилликда ўзбек футболида ўз китобини яратиб бормоқда.
 


Шу ерда қўшимча қилиб ўтиш жоизки Дилявер Ваниев профессионал фаолиятини бошлаган вақтда "Машъал"нинг айни дамдаги футболчилари Шерзод Файзиев, Шаҳзод Шаймонов, Искандар Шайқулов, Холмурод Холмуродов, Жаҳонгир Абдумўминов, Ихтиёр Тошпўлатов, Элдор Шомуродовлар туғилмаган бўлса, Санжар Қувватов , Ғиёс Комилов, Сирож Ҳамроев, Зафар Тўраев каби футболчиларимиз атига бир ёшли чақалоқ бўлган экан.

"Машъал"нинг бугунги тирик афсонаси ўз фаолиятини Навоийнинг "Зарафшон", Наманганнинг "Навбаҳор", Андижоннинг "Андижон" жамоаларида олиб бориш билан бирга энг узоқ муддатли фаолияти айнан Муборакнинг "Машъал" клубида ўтмоқда. 2004 йилдан бошлаб ортда қолган ўн йилликда нафақат "Машъал" учун балки ўзбек футболи учун катта хизмат қилган футболчимиз ёшлар учун ҳақиқий профессионал шахс сифатида кўрсатиш мумкин.



Бир кам қирқ ёшни қарши олаётган Ваниев инсон сифатида ҳам ҳурматга лойиқ инсондир. Мен билган Ваниев футболимизга борини берган ва ўз ўрнини ёзиб кетаётган кам сонли футболчилардан бири.
 
Ўзбек футболига бефарқ бўлганман барча мухлислар Дилявер ака ҳақида камида эшитган ёки ўйинларини томоша қилганига шубҳа қилмайман.
 
Яна бир бор туғилган кунингиз билан Дилвавер ака ! Сизга клубимиз аъзоларининг барча аъзолари ва мухлисларимиз номида энг эзгу тилакларимизни билдирамиз.

Ҳумоюн Давуров
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика