Триппьернинг тотализатор туфайли қандай жазога тортилиши мумкинлиги маълум бўлди
02 май 2020 17:57
Янгиликлар
Триппьернинг тотализатор туфайли қандай жазога тортилиши мумкинлиги маълум бўлди
"Атлетико"нинг 29 ёшли ҳимоячиси Киран Триппьер кам бўлмаган муддатга дисквалификация қилиниши мумкин.
Хабарларга кўра, англиялик футболчига бир йиллик таъқиқ хавф солмоқда.
Аввалроқ хабар берилганидек, Англия футбол ассоциацияси (FA) Триппьерни ўтган ёзда "Тоттенхэм"дан "Атлетико"га ўтишига пул тиккани билан боғлиқ айблов қўйган. Триппьернинг ўзи эса унга қўйилган барча айбловларни рад этмоқда.
Бундан олдин англиялик яна бир футболчи, Даниэль Старриж ҳам тотализатор туфайли узоқ муддатга футболдан четлаштирилган эди.
Эслатиб ўтамиз, Англия терма жамоаси ҳимоячиси "Атлетико"га 2019 йилнинг ёзида "Тоттенхэм"дан 21,7 миллион фунт эвазига ўтган эди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади
Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда барпо этиладиган 55 минг ўринли стадион қурилишига тамал тоши қўйди
"Нефтчи" чемпион бўлган охирги мавсумда ўзбек ва дунё футболи қандай эди?
Эшитдик-да! Кападзе Индонезия терма жамоаси бош мураббийи бўлишга яқин
Фикрлар