UZ

Сўнгги янгиликлар

02:42ЖЧ-2026 саралаш. Италия имкониятни сақлаб қолди, Франция ҳал қилди, Роналду қизил олди ва бошқа натижалар  3 01:26Оскар фаолиятини якунлаши мумкин  0 00:54"Бавария" Нойер билан шартномани узайтирмоқчи  0 00:38Камавинганинг ҳолатига бугун баҳо берилади  0 00:13U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон Хорватияга қарши ўйинга тайёргарликни давом эттирмоқда  0 23:57ЖЧ-2026 саралаши. Норвегиядан йирик ғалаба, Холанддан дубль ва мавсумдаги 30-гол  3 23:32ЖЧ-2026 саралаши. "Омадсиз"лар дербисидаги биринчи ўйинда дуранг  1 23:07"Ал Айн Кубоги". Эрон Кабо-Вердени пенальтилар сериясида мағлуб қилди ва финалга йўлланма олди  4 22:53Машарипов умумий гуруҳ машғулотларига қайтди  4 22:28Абдулмалик Анваровнинг ҳолати қандай?  4 22:08Фабио Каннаваро: "Имкониятим бўлганда кўпроқ футболчиларни жалб этган бўлардим, аммо ҳозирча 26та футболчини чақира оламиз"  20 21:59"Реал" икки ҳимоячини нишонга олди  1 21:30"Манчестер Юнайтед" Мактоминини қайтармоқчи  2 21:08УЕФАдан яна бир бор Исроилни барча турнирлардан четлатишни талаб қилишди  14 20:51Златан А Серия, АПЛ ва ЛаЛигани солиштирди  1

Триппьер трансфери ҳақидаги маълумотни муддатидан олдин тарқатгани учун 10 ҳафта дисквалификация қилинди Янгиликлар

Триппьер трансфери ҳақидаги маълумотни муддатидан олдин тарқатгани учун 10 ҳафта дисквалификация қилинди

“Атлетико” ҳимоячиси Киран Триппьерга май ойида Англия футболи ассоциацияси томонидан айблов эълон қилинганди.

Гап шундаки, англиялик “Тоттенхем”дан “Атлетико”га ўтишидан олдин, трансферининг аниқ суммаси (21,7 млн евро) ҳақидаги маълумотни муддатидан олдин тарқатиб юборган ва пул тикиш билан боғлиқ қоидаларни бузган. Бундан эса унинг дўсти фойдаланиб, букмекер контораларидан даромад кўрган.

Шу туфайли, футболчи 10 ҳафтага дисквалификация қилинди ва 70 минг фунт жаримага тортилди.

У “Атлетико”га бўлажак 12 ўйинда ёрдам беролмайди. Шу билан бирга Чемпионлар Лигаси 1/8 финали доирасида 23 февраль куни Мадридда ўтадиган “Челси”га қарши баҳсни ўтказиб юборади. Триппьер 7 март куни “Мадрид дербиси”га қайтиши кутилмоқда.

Аввалроқ, шу каби ҳолат Дэниэл Старриж билан содир бўлган. Дэниэл 2018 йил январида "Севилья"га ўтишидан хабар топган акаси тотализаторга пул қўйиб, яхшигина сумма ишлаб олган. Бироқ, кейинчалик бу аниқланиб, Старриж 4 ойга футболдан четлатилган ва 150 минг фунт жаримага тортилганди. 

Рейтинг: -2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика