UZ

Сўнгги янгиликлар

08:41Франция термасининг октябрь ойи йиғини учун қайдномаси эълон қилинди  0 08:14"Пахтакор"нинг асосий футболчиси учун мавсум якунланди  1 07:45Суперлига. Бугун 24-турга старт берилади  7 07:07Омар Момани Каннаваронинг Ўзбекистон МТЖ бош мураббийи бўлишига атаб карикатура чизди  22 06:26ФИФА Жаҳон Чемпионати учун расмий ўйин тўпи — "TRIONDA"ни тақдим этди  2 01:57Европа лигаси. "Астон Вилла"да ғалаба, "Ноттингем Форест"да мағлубият ва бошқа натижалар  2 01:25Погба Франция термасига қайтадими? Дешам жавоб берди  0 00:51"Лилль" дарвозабонидан супер қаҳрамонлик!  6 00:28ОФФА Президенти Ровшан Нажаф ФИФА Президентига миннатдорлик билдирди  0 00:15Конференциялар лигаси. "Кристал Пэлас" тарихий ўйинда ишончли ғалаба қайд этди  1 23:53Европа лигаси. "Бетис"да ғалаба, "Рома" ўз майдонида ютқазди ва бошқа натижалар  0 23:25Муҳим ўйинлар олдидан "Ливерпуль"да жуда жиддий йўқотиш бор  4 23:06Анчелотти Бразилия термасининг сардори ким бўлишини маълум қилди  2 22:43Исроил нега мусобақалардан четлатилмаяпти? Инфантино жавоб берди  23 22:14Игорь Иванович Химич — “Нефтчи” футбол академияси директори  7

Тренддаги мавзу: ҳакамлик ёхуд уларга «тош отаверишдан» не наф? Янгиликлар

Тренддаги мавзу: ҳакамлик ёхуд уларга «тош отаверишдан» не наф?

Ўзбекистон Суперлигасининг 2021 йилги мавсуми ҳакамлар билан боғлиқ можаролар, тушунмовчиликлар, VAR тизимининг ишлаши ҳақидаги фикрлар билан ёдда қолса, ажабмас.

Бу йилги мавсум бошланганидан бери, мана 7-тур ўйинлари ўтказиляптики, деярли ҳар турда ҳакамнинг ўйиндаги чиқарган қарори мухлисларга, мутахассисларга ва футболчиларга ёқмаяпти. Мураббийларнинг баъзилари ўйиндан сўнг эмоцияларини яширмасдан фикрларини билдиришди. Дарвоқе, нафақат Суперлига, балки Про лигада ҳам шунга ўхшаш ҳолатлар йўқ эмас («Олимпик» — «Оқ-тепа» ўйинидан кейин меҳмонлар бош мураббийи Алишер Шоғуломов ҳакамлар ҳақида гапириб ўтганди, мисол учун).

Нега трендга ўйиндаги ажойиб интрига ёки қизиқарли вазиятлар эмас, балки ҳакамлар чиқиб қоляпти. «Ўша ўйиндаги интригани ҳакамлар бузяпти», «VAR билан қандай ишлашни ҳакамларимиз билмаяпти» дейишдан аввал, бошқа жиҳатларга ҳам бирров эътибор қаратайлик.

Ла Лигада VAR тизими илк бор қўлланилганида у ердаги тўхталиш ҳам чўзилиб кетар, футболчиларнинг ўйинда совиб қолишгани, бу ҳолат ўйин темпига таъсир қилиши кўп бора айтилди. Бироқ кейинчалик бу нарсалар тўғриланди. Ҳозир эса бир неча сонияда VAR кўряпти ҳамда якуний қарорни чиқаряпти.

АПЛда VAR тизими «кучли бешлик»нинг бошқа лигаларига қараганда бироз кечроқ қўлланила бошлади. Улар аввало ҳаммани кузатиб олиб, кейин бошлашди, натижада юқоридаги каби ҳолатлар бўлмади. Ўзбекистон чемпионатида эса VAR бу йил кириб келди. Биз бир неча йил бу тизимнинг қандай ишлашини кузатдик. Аммо ҳозирги ҳолатда бизда шу VARнинг бир турда жилла қурса 3 та ўйинида ишлаётгани ҳам яхши. Телевизорда футбол кўраётганда камералар баъзи вазиятларда ожиз қолади, албатта, бу нарса Европа футболдаги матчларнинг транслацияси билан солиштирилган яхшироқ сезилади. Шунга яраша VAR ҳам яхши ишламоқда, бизда эса ҳозирги ҳолатдаги техникалар билан бу системани қўллаётганимиз ёмон эмас, менимча.

Ҳакамлик эса катта мавзу. Коронавирус, Сардоба воқеалари, Месси ёки Роналдудан қай бири кучли эканлиги каби баҳс-мунозаралар каби бу ҳолатнинг баҳси ҳеч ҳам тугамайди. Рўзиқул Бердиев айтганидек, ҳакамнинг қўлида ҳуштак, у барчасини ҳал қилади. Шу ўринда яна бир нарсани таъкидламоқчиман, VAR ва ҳакамлик ҳақида ҳакамлар департаменти бошлиғи Эркин Бахтиёров билан суҳбатлашганимда у VARнинг пенальти белгилашга, қисқаси, якуний қарор чиқаришда аралашмаслигини, сўнгги сўзни бош ҳакамнинг ўзи айтишини маълум қилди.

«Сўғдиёна» — «Турон» ўйинида бош ҳакам аслида пенальти бўлмаган вазиятни пенальти дея баҳолади, пенальти берилиши керак бўлган вазиятда индамади. Якунда жазоланди! «Навбаҳор» — «Пахтакор» ўйинида бош ҳакам барчасини ўзи ҳал қилиб пенальти белгилади ва ҳар қанча сўкишлар остида қолмасин, қонунан тўғри қарор қабул қилди. Эркин Бахтиёров «Самисов билан» лойиҳасида айтганидек, агар ҳакам ўша баҳсда пенальти бермаганида баҳоси икки бўлар эди ва жазога тортилиши мумкин эди.

Агар сиз, биз ва бошқалар тинмай ҳакамларни айблашда давом этаверсак ҳам бирор нима ўзгаришига шахсан мен ишонмайман. Мухлислар стадионга сув идишларини улоқтиргани билан («Насаф» футболчилари маладес! Тезда бориб мухлисларни тинчлантиришга уринишди) ёки ҳакамлар ва рақиб жамоа футболчиларни сўккани билан, МТРКнинг машинасига зарар етказгани билан инқилобий ўзгариш бўлмайди.

Ҳусниддин Алиқулов кечаги автоголини урмаганида бошқача ҳолат бўлиши мумкинмиди, ҳа, нега йўқ?! «Ҳуштаккача ўйна» дейишарди футбол тўгарагидаги устозларимиз, VARсиз ҳам, бирор «қадами оғир келадиган» ҳакамсиз ҳам ютиш мумкин, жамоа ўша куни, ўша баҳсда чинакамига кучли бўлса. Агар ҳақиқатанам шу ҳакамлар ўйинга таъсир ўтказса жазоларни беришяпти. Бу нарсага оммага кечроқ, сўралгандан сўнг ошкор бўляпти-куя, лекин муҳим айтиляпти.

Оғабек Самисов

Рейтинг: -17   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика