UZ

Сўнгги янгиликлар

00:39Саудия Арабистони. "Ал Насср" Роналдусиз иккинчи ўйинда ҳам ғалабага эришди  2 00:11Пеп Гвардиола: "Ливерпуль" ўзгача жамоа бўлиб қолаверади"  1 23:47"Реал" вингери сафдан чиқди  6 23:24"Ал Насср" футболчиси "Зенит"га ўтмоқда  2 22:59Роналду "Ал Иттиҳод"га қарши ўйнашга тайёр бўлган  9 22:30Хамес Родригеснинг янги жамоаси эълон қилинди  2 22:09Расман: Абдуқодир Ҳусанов - "Манчестер Сити"да ой футболчиси!  18 21:40"Мундиалда фақатгина ютамиз, ҳеч нарса йўқотмаймиз" – Фабио Каннаваро билан катта интервью  6 21:01Тажрибали футболчи фаолиятини "Манчестер Юнайтед"да якунламоқчи  3 20:37Назорат ўйини. “Бунёдкор” Россия клубига мағлуб бўлди  1 20:09ОКМК Россия жамоаси устидан ғалаба қозонди  4 19:57Ўзбекистон футзал терма жамоаси мураббийлар штаби истеъфога чиқарилди  22 19:35"Металлург" голларга бой ўйинда "Локомотив" U-21'дан устун келди  1 19:23"Барселона" Левандовскига янги шартнома таклиф қилмоқчи  7 18:57"Ал Иттиҳод" Бензема ўрнига Салоҳни олиб келмоқчи  4

“Трастбанк” жамоаси жиддийлашмоқда Янгиликлар

“Трастбанк” жамоаси жиддийлашмоқда

Теглар :  Банк Трастбанк
Қашқадарё вилоят футбол федерацияси йиллик режа тавқими асосида ҳар йили анънавий тарзда вилоятдаги банк ишчи ходимлари ўртасида жами 17 та банк жамоалари ўртасида вилоят банклар чемпионати ўтказилиб келмоқда.

Мазкур мусобақада жамоалар икки гуруҳга бўлинган ҳолда, Қарши шаҳридаги суъний қопламали футбол майдонларида тур учрашувларини ўтказишмоқда.

Банклар лигасининг икки гуруҳида ҳам  6-туридан ўрин олган бир қатор учрашулар бўлиб ўтди.  “А” гуруҳидаги турнир жадвалининг яққол пешқадами “Траст банк”- “Қишлоқ қурилиш банк” билан ўйинда мухлисларига “голлар-шоуси”ни тақдим этган бўлса, “Б” гуруҳидаги яққол фаворити  “Саноат қурилиш” жамоаси “Asia allians” устидан йирик 6-1 ҳисобида ғалабага эришди. “А” гурухида“Траст банк” жамоаси  6-турдан кейин 18 очко жамғарган ҳолда,  турнир жадвалида мағлубиятга учрамаган ягона жамоа сифатида карвонбошлик қилмоқда. “Б” гуруҳида ҳам тур учрашувлари ҳам қизғин паллага кирган “Саноат қурилиш банк” жамоаси гурухида  10 очко билан устунликни сақлаб турибди.   

6-турнинг натижалари:
“А” гуруҳ
“Қишлоқ қурилиш банк”-“Траст банк”  1:13  
“Ипак йўли банк”-“Савдогар” 5:2
“Агробанк”-“Миллий банк” 2:2

“Б” гуруҳ
“Алоқа банк”-“Ҳамкор банк” 7:5
“Саноат қурилиш банк”-“Asia allians”  6:1
“Марказий банк”-“Микрокредит банк” 2:3
“Ипотека банк”-“Ҳалқ банк” +:-

 Жорий мавсумда ажойиб ўйинлари билан кўпчиликни ажаблантираётган ҳар икки жамоа ўртасидаги учрашувларнинг  қандай ҳисобда якунланишларини башорат қилиш қийин эди. Боиси,ҳар икки банк жамоаси “чақилмас ёнғоқ” сирасига киради. Бундан ташқари, баҳс принципиал аҳамиятга ҳам эга эди. Сабаби, айни пайтда “Траст “чилар  сафида  тўп сўраётган жумладан, Дилшод  Донаев ва  Шерзод Улуғмуродовлар ўтган мавсумда ҳам сермаҳсул ўйинлари билан жамоани муносиб ҳимоя қилишганди.Қисқаси, икки жамоа ҳам ғалабани кўзлаган ҳолда майдонга тушди.

 Турнинг марказий учрашуви  “Траст банк”- “Қурилиш банк”жамоалари  ўртасидаги баҳс  кескин ва шиддатли кўриниш олди. Ўйин аввалида тажрибали “Траст “нинг ярим ҳимоячиси Дилшод Донаев ва ҳужумчи Шерзод Улуғмуродовлар рақиблар дарвозабонига яққол ҳавф туғдиришди. Натижада  “Траст “нинг асосий таьқибчиси –“Қишлоқ қурилиш банк”жамоаси рақибларидан қақшатгич тарзда мағлубиятга учрашди.  “Траст “чилар  тажриба бобида рақибларидан анча устун эканлиги  исботлашди. Улар  “Қишлоқ қурилиш банк” дарвозасини  нақд  13 бор ишғол этишди. “Қишлоқ қурилиш банк” эса фақатгина бир тўп билан жавоб қайтара олди.

Вилоятнинг кўп карра чемпиони “Траст банк” жамоаси  таркиби:
Санжар Акбаров, Отабек Каримов, Отабек Хидиров, Ориф Ҳайдаров, Шерзод Улуғмуродов, Акбар Ашуров, Аҳрор Инойтуллаев, Жавоҳир Абдураҳимов,  Дилшод Донаев.
Жамоа тўпурарлари:  Дилшод Донаев, Шерзод Улуғмуродов.

Фахриддин Чориев.


Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика