UZ

Сўнгги янгиликлар

13:17ПСЖ футболчиси оғир жароҳат олди  0 12:54Хайрулла Ҳамидов: "Қизил бермаслик учун ҳакамларда ҳеч қанақа талқин йўқ эди"  6 12:25Отабек Жўраев: "Кубок финалига чет эллик ҳакамларни таклиф қилиш керак эди. Масалан, Италиядан. Дон Фабио ёрдам берган бўларди деб ўйлайман"  4 11:50Суперлиганинг 26-тур ўйинларида ҳакамлик хатолари кузатилдими?  3 11:35Абдуқодир Ҳусанов кечаги ўйиндаги ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  6 10:43МЮ 21 миллионга сотган футболчисини "Барселона" 90 миллионга сотиб олиши мумкин  2 10:20Шаҳбоз Жўрабеков: "Поезд кетиб бўлди, вақт ортга қайтмайди"  11 09:52​Умар Эшмуродов: "Ҳеч ким ютқазиш учун ўйнамайди. Элит ОЧЛда яхши ўйнаш керак, аммо..."  3 09:37"Барселона" юлдузи узоқ муддатга сафдан чиқди  5 09:11Андижон ҳокими, Ортиқхўжаев ва Аҳмедов. "Пахтакор"га кубок топширилган тақдирлаш маросимидан ГАЛЕРЕЯ  19 09:00Мадриднинг "Реал" клуби Винисиуснинг келажаги борасидаги позицияси маълум   11 08:32ОЧЛ 2. "Андижон" гуруҳида пешқадам ўзгарди  3 08:06Англия лига кубоги. Чорак финал жуфтликлари маълум  4 08:05Ўзбекистон кубоги. "Пахтакор" – "Бухоро" 1:0  11 07:37Суперлига. Бугун навбатдаги турга старт берилади  11

Transfermarkt'даги янгиланишдан сўнг Абдуқодир Ҳусановнинг трансфер нархи икки баробардан кўпроқ ошди Янгиликлар

Transfermarkt'даги янгиланишдан сўнг Абдуқодир Ҳусановнинг трансфер нархи икки баробардан кўпроқ ошди

"Transfermarkt" портали Англия Премьер-лигасидаги нархларни янгилади.

"Манчестер Сити" ва Ўзбекистон терма жамоаси ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусановнинг янги нархи маълум бўлди. Энди "Transfermarkt" портали Ҳусановни 35 млн еврога баҳоламоқда. Унинг аввалги нархи 12 млн евро эди.

- Ҳусановда бозор қийматининг икки баравардан кўпроқ ўсиши бир вақтнинг ўзида бир нечта омилларга боғлиқ, - дейди Transfermarkt'нинг рус тилидаги таҳририяти раҳбари Георгий Лекарев. - Асосий омил: трансфер нархининг юқорилиги - "Манчестер Сити" Ҳусановни 40 млн евро эвазига ўз сафига қўшиб олди, яна 10 млн евро "Ланс"га бонус сифатида тўланиши мумкин.

Абдуқодир янги жамоа ва янги лигага тез ва муваффақиятли мослашди. АПЛ - Франция Лига 1'га нисбатан мураккаб ва интенсивроқ чемпионат. Бундан ташқари, умумий олганда кучли ва шу билан бирга тезкор марказий ҳимоячиларга талаб ортди. Юқори тезлик Ҳусановга "Манчестер Сити" тўпни йўқотганда мудофаага тез қайтиш имконини беради.



Шу тариқа, Абдуқодир Ҳусанов Англия Премьер-лигасининг энг қимматлашган футболчилари рўйхатида 4-ўринни эгаллади. Унинг нархи сезиб улгурганингиздек, 23 млн еврога қимматлашди - фақат Александр Исак ("Нюкасл", +25 млн евро), Итан Нванери ("Арсенал", +25) ва Дин Хейсен ("Борнмут", +24) бозор қийматида кўпроқ ўсишга эришди.

Ушбу янгиланишдан сўнг, Абдуқодир Ҳусанов Осиёда иккинчи энг қиммат марказий ҳимоячига айланди - у фақат "Бавария"да ўйнаётган кореялик Ким Мин Жедан (45 млн евро) ортда қолмоқда. Ҳозирча... Шунингдек, Ҳусанов осиёлик барча футболчилар орасида тўртинчи бўлди: ундан фақат япониялик Каору Митома ("Брайтон", 45 млн евро), юқорида тилга олинган Ким Мин Же ва яна бир япониялик Такефуса Кубо ("Реал Сосьедад", 40 млн евро) қимматроқ.



Рейтинг: +40   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика