UZ

Сўнгги янгиликлар

13:30Германиялик тажрибали мутахассис "Нефтчи"да Исмоиловга кўмаклашади  5 13:10Европанинг энг кўп жисмоний куч талаб қиладиган лигалари  2 12:43Спорт олами юлдузлари Рио Фердинанд, Шакил О'Нил ва Уэйн Грецки ЖЧ-2026 қуръа ташлаш маросимида хизмат қилади  2 12:22"Машъал" "Бухоро"ни Қаршида қабул қилади  2 12:09"Қўқон-1912" асосий футболчилари билан битимни узайтирди  0 11:46Ўзбекистон футзал терма жамоасининг Россияга қарши учрашувлар учун қайдномаси маълум  2 11:43TVCOM'да бугунги ўйинлар: АПЛ ўзбек шарҳида, Италия кубоги ва бошқалар  0 11:25"Бунёдкор"нинг икки футболчиси "Сўғдиёна"га ўтишга яқин  0 10:40Мавсумнинг омадсиз 10 та трансфери — "Насаф" "топ"!  4 10:25Самвел Бабаян: “Биргаликда янги тарих яратамиз”  17 09:59"Насаф" футболчиси "Андижон"га ўтмоқда  10 09:32Россия терма жамоаси устози: “Ўзбекистонга қарши иккита қийин, шунинг баробарида қизиқарли ўйинлар бизни кутиб турибди”  4 09:06"Пахтакор" футболчиси "Навбаҳор" билан шартнома имзолади  6 08:42Ўткир Юсупов фаолиятини водий жамоасида давом эттиради  20 08:14"Сўғдиёна" ҳужумчиси фаолиятини Тошкентда давом эттиради  3

Transfermarkt ва Championat.asia ўтган ойнинг энг яхшиларини аниқлашди Янгиликлар

Transfermarkt ва Championat.asia ўтган ойнинг энг яхшиларини аниқлашди

Икки сайт биргаликда июнь ойининг энг яхши мураббийи ва энг яхши футболчисини аниқлади.

Овоз беришда Championat.asia ходимлари, Transfermarkt'нинг рус бўлими ва меҳмон эксперт – Ўзбекистон терма жамоаси собиқ футболчиси, ҳозирда Ўзбекистон Футболчилар уюшмаси раиси Камолиддин Мурзоев иштирок этди. 

Сўровномага кўра "Андижон" форварди Рустам Турдимуродов Суперлиганинг июнь ойидаги энг яхши футболчиси деб топилди. У "Қизилқум" билан ўйинда (3:3) дубль қайд этган бўлса, "Навбаҳор" билан учрашувда битта тўп киритди. Алоҳида айтиш жоиз, ойнинг энг яхши футболчиси бўлиш учун кураш қизғин кечди: Турдимуродов "Нефтчи" ҳужумчиси Ҳусайн Норчаевдан 4 фоиз кўпроқ, яъни умумий 24 фоиз овоз олди.

Суперлиганинг июнь ойидаги энг яхши мураббийи сифатида Иван Бошкович тан олинди. "Сўғдиёна" унинг қўл остидаги учта учрашувнинг ҳаммасида ғалабага эришди. Биринчи даврадан сўнг черногориялик мутахассис жамоаси Суперлигада пешқадамдан атиги 3 очко ортда қолган ҳолда учинчи ўринда бормоқда. Бошкович 38 фоиз, унинг энг яқин таъқибчиси, "Андижон" бош мураббийи Александр Хомяков 24 фоиз овозга эга бўлди.


Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика