UZ

Сўнгги янгиликлар

01:18Муҳаммад Ҳакимов: "Тикланиб олишимиз керак"  1 00:18Сайфиддин Содиқов: "Бош мураббийимизнинг кўрсатмаларини тўлиқ бажара олмадик"  2 23:30U-17 ЖЧ. Ўзбекистон – Панама 6:1   3 23:12Расман: Ўзбекистон 1/16 финалда Хорватия билан ўйнайди  15 22:29Абубакир Шукуруллаев: "Энг муҳим ўйинимиз эди"  6 21:52Иброҳим Шокиров: "Барча дарвозабонлар пенальтига олиб келадиган хато қилаётганини кўрганман"  7 21:25Абдулмалик Анваров бошидан жароҳат олди  10 20:32U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади  171 20:11Ўзбекистон футзал терма жамоаси Ислом бирдамлиги ўйинларида 3-ўринни қўлга киритди  7 19:52Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда барпо этиладиган 55 минг ўринли стадион қурилишига тамал тоши қўйди  55 19:34"Ливерпуль" "Брайтон" етакчисига даъвогар  4 19:09Роналду ЖЧ-2026 унинг учун сўнггиси бўлишини эълон қилди  10 18:39"Манчестер Юнайтед" Шешконинг жароҳати жиддийлигидан хавотирда  1 18:12U-17 Жаҳон чемпионати. Гуруҳдан чиқсак, ким билан ўйнаймиз?  29 17:44Кьеза Италия терма жамоасига чақирувдан бош тортдими?  3

Transfermarkt Ўзбекистон Суперлигаси футболчиларининг янги нархларини эълон қилди Янгиликлар

Transfermarkt Ўзбекистон Суперлигаси футболчиларининг янги нархларини эълон қилди

Дунёга машҳур футбол портали Transfermarkt Ўзбекистон чемпионатида ўйнаётган футболчиларнинг янги нархларини эълон қилди.

Унга кўра "Насаф" ярим ҳимоячиси Ойбек Бозоровнинг нархи энг кўп кўтарилган - 200 000 евро ва унинг янги нархи 800 000 еврога етган. Бунга қадар порталда нархи бўлмаган "Бунёдкор" вакили Умарали Раҳмоналиевнинг трансфер нархи эса энди 200 000 еврога тенг.

"Олимпик" клуби футболчилари, U-23 Осиё кубоги кумуш медали соҳиблари Достон Турсунов, Муҳаммадқодир Ҳамралиев ва Владимир Назаровнинг нархи 150 000га кўтарилган. Бунгача нархи бўлмаган "Сўғдиёна" клуби ёш футболчиси Ҳислат Ҳалилов энди 150 минг еврога баҳоланмоқда. Яна бир "Олимпик" вакили Русланбек Жияновнинг нархига яна 125 000 евро қўшилган.

Ҳусайн Норчаев, Хуршид Ғиёсов, Шаҳбоз Жўрабеков ва Эҳсони Паншанбе каби футболчиларнинг нархларига 100 минг евро қўшилган.




Трансфер нархи энг кўп пасайганлар орасида Егор Кримец ва Сардор Рашидов биринчи ўринда. Уларнинг трансфер нархи 150 000 еврога камайди. Игорь Голбан, Олег Зотеевнинг нархлари 100 000га камайди.




Янгиланишдан кейин ҳам Одилжон Ҳамробеков Суперлигамизнинг энг қиммат футболчиси бўлиб турибди. Унинг ҳозирги трансфер нархи 1 000 000 еврога тенг.

Сардор Собирхўжаев, Ҳожиакбар Алижонов, Ҳусайн Норчаев, Ойбек Бозоров ва Шоҳруз Норхонов портал томонидан 800 000 еврога баҳоланган.





Барча ўзгаришлар билан қуйидаги ҲАВОЛА орқали танишиш мумкин.

Рейтинг: +20   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика