UZ

Сўнгги янгиликлар

14:26Бугун Осиёда ЖЧ-2026 саралашининг тўртинчи босқичига старт берилади  3 14:02Оқ ёки кўк? Ўзбекистон терма жамоаси Кувайтга қарши қайси рангдаги формаларда ўйнаши маълум бўлди  4 13:26Жеррард Трентнинг "Реал"га кетиши ҳақида: "Мен бундай қилмаган бўлардим. Нималар қилаяпсан ўзи?"  7 12:54МЮ футболчиси жамоани тарк этмоқчи  1 12:25Жеррард: "Руни бир ўзи рақибнинг бутун бошли ҳимоясига босим ярата оларди"  2 12:16Фабио Каннаваро ҳикояси: Копток узатувчиликдан "Олтин тўп"га қадар йўл  2 12:00Championat.asia ва Transfermarkt Суперлиганинг сентябрь ойидаги энг яхши мураббийи ва футболчисини аниқлади   1 10:55Криштиану Роналду: "Мақсад жаҳон чемпионатига чиқиш ва унда ғалаба қозониш"  40 10:25Осиё Кубоги-2011. Жепаров ва Шацкихнинг голлари Кувайт устидан ғалаба келтирган оқшомни ёдга оламиз  4 10:04"Интер Майами" Альбанинг ўрнига "Реал" собиқ футболчини олиб келмоқчи  5 09:31"Истанбул Башакшехир" қишда РПЛдан ҳужумчи олиб келмоқчи  4 09:00"Реал" ва "Барселона" Германия МТЖ ҳимоячиси учун курашмоқда  1 08:33ПСЖ "Барселона" футболчиси учун трансфер рекордни янгилашга тайёр  7 08:06МЮ Бруну бўйича бир қарорга келди  7 07:41Фабрицио Романо: "Ал Иттиҳод"нинг янги бош мураббийи маълум  0

Трансферлар: Европа матбуотидаги сўнгги қайноқ хабарлар Янгиликлар

Трансферлар: Европа матбуотидаги сўнгги қайноқ хабарлар

Championat.asia сизни Европа матбуотида чиқаётган сўнгги трансфер хабарлари билан таништиришда давом этади.
Эътиборингизга бугунги олди-сотди хабарларини тақдим этишни лозим топдик. Мархамат, амалга ошадиган ва ошиши мумкин бўлган трансфер янгиликлари билан танишиб олинг.

"Гладбах" Тер Штегенга ўринбосар қидирмоқда
Сўнгги хабарларга қараганда Мёнхенгладбахнинг "Боруссия" жамоаси Марк Андре тер Штеген учун "ворис" қириш ишларини бошлаб юборди. KICKER тарқатган хабарга кўра асосий номзод Швейцариялик посбон Макс Эберл бўлиб турибди. Тер Штегеннинг жамоани тарк этиши аниқ. У кетгач эса "Боруссия М" дарвозасини катта эхтимол билан, айнан, Эберл қўриқлайди. Ҳозирда "Базел" сафида ўйнаётган дарвозабон яқин кунлар ичида Германияга кўчиб ўтиши кутилмоқда.  

"МЮ" унчалик ҳам Коентрау ишқида ёнаётгани йўқ
Бир неча кун аввал Британия ОАВ орқали Фабио Коентраунинг Манчестерга кўчиб ўтиши мумкинлиги хабар қилинаётган эди. "Реал" сафида асосий таркибдаги ўрнини йўқотиб қўйган португалиялик футболчини "МЮ" устози Девид Мойезнинг ўз жамоаси таркибига қўшиб олишни истаётган эди. Аммо чуқур таҳлилдан сўнг "қизил иблислар" устози Коентрауни сотиб олишни бироз кейинга суришга қарор қилди. Боиси Мойез унинг "МЮ" фалсафасига мос келишига бироз иккиланмоқда. Шу боисдан ҳам Коентрау жамоанинг қишки трансфер режаларидан ўрин олмайдиган бўлди.

"ПСЖ" вакиллари фикрларидан қайтмоқчи эмаслар
"ПСЖ" "Челси" ярим ҳимоячиси Эден Азарга қизиқаётганидан хабарингиз бор. Аммо футболчи берган сўнгги интервюларидан бирида Лондонда қолишни истаётгани ва "Челси"да бахтли эканини таъкидлаб ўтди. Шундай бўлса ҳам Парижликлар ўз ниятларидан қайтишмоқчи эмаслар. Парижликлар қандай қилиб бўлса-да Азарни ўз таркибларига қўшиб олишни режалаштиришмоқда. Бунинг учун жуда катта трансфер суммаси таклиф қилиниши ҳам мумкин. Белгиялик футболчининг "аристократлар" сафида узоқ вақт қолиш ёки қолмаслиги ҳақида бирор фикр билдириш қийин. Чунки пул кўп нарсага қодир…

Мората учун "жанг" қизимоқда
Мадриднинг "Реал" клуби сафида ўз ўрнини топа олмаган Алваро Мората яқин кунлар ичида янги клубга кўчиб ўтишга яқин турибди. Аммо унинг қайси жамоа таркибидан ўрин олиши ҳамон очиқлигича турибди. Боиси ушбу ўйинчини Европанинг бир қатор етакчи жамоалари ўз сафига қўшиб олишни ният қилишган. Улар орасида Англия ва Германия чемпионати вакиллари ҳам бор. Лондоннинг "Арсенал" клуби қишки трансфер режаларидан ўрин олган футболчини "Ливерпул" ва "Боруссия Д" ҳам ўз томонига оғдириб олишни ният қилишган. Бу борада омад кимга кулиб боқар экан…

"Боруссия Д" Хедирани бундеслигага қайтармоқчи
Дортмунднинг "Боруссия" жамоаси раҳбарияти Германия терма жамоаси аъзоси Сами Хедирани немис бундеслигасига қайтариш ҳақида бош қотиришмоқда. BILD нашри тарқатган хабарга кўра бу трансфер яқин орада амалга ошиши мумкин экан. Чунки "сариқ-қоралар" ярим ҳимоясида бир қатор камчиликлар кўзга ташлана бошлади. Кўп йиллар давомида жамоа етакчиси бўлиб келган Себастиан Келнинг ёши ўтиб бораяпти. Илкай Гюндоган эса ўзига янги жамоа топпиш ниятида. Шуни инобатга олган Дортмундликлар "Реал" сафида тўп тепаётган ўйинчини жамоага олиб келишни кўзлашмоқда.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика