UZ

Сўнгги янгиликлар

18:00Суперлига. "Пахтакор" – "Металлург" 0:0 (матнли трансляция)  6 17:54Беллингем ва Зидан "Реал"га "Манчестер Юнайтед" футболчисини сотиб олишни маслаҳат беришмоқда  0 17:30"Арсенал"нинг икки футболчиси ҳам Саудия Арабистонига йўл олиши мумкин  1 16:56Дензел Думфрис "Манчестер Юнайтед"га ўтишни истамоқда  4 16:30Лондоннинг икки клуби Тоунини сотиб олмоқчи  0 16:06"Челси" 75 миллион фунтга Украина термаси футболчисини сотиб олиши мумкин  2 15:45Рубен Аморим "Спортинг"да қолади  1 15:26Тео Эрнандес "Бавария"га ўтиши мумкин  1 15:02Лопетеги "Вест Хэм" билан келишиб олди  1 14:18Ўзбекистон Суперлигаси. "Металлург" "Пахтакор"ни атиги 4 марта, ОКМК эса "Насаф"ни 5 бор таслим қилган  6 14:07"Арсенал" ёзда Хатони сотиб олмоқчи  8 13:49«Лестер» футболчилари вафот этган собиқ президентига ҳурмат бажо келтиришди  2 13:48Хави барибир ёзда "Барселона"дан кетиши мумкин  5 11:10«Челси» «Шахтёр»дан 65 миллион фунтга футболчи сотиб олмоқчи  6 10:43Аббосбек Файзуллаев: «ЦСКАнинг жойи 8-ўрин эмас...»  12

Трансфер ойнаси. Муаммоси бор клубларга 12 мартдан кейин ЎзПФЛ ҳам ёрдам бера олмайди Янгиликлар

Трансфер ойнаси. Муаммоси бор клубларга 12 мартдан кейин ЎзПФЛ ҳам ёрдам бера олмайди

Теглар :  Coca Cola Суперлига
Айни дамда трансфер ойнаси очиқ ва у 12 мартга қадар давом этади. Клублар мавсум олдидан ўз таркибларини янги футболчилар билан тўлдириб боришмоқда.

Клублар ЎзПФЛга керакли ҳужжатларни топшириб улгурдими? Мусобақалар ўтказиш бўлими бошлиғи Сардор Қудратуллаевнинг тақдим этган маълумотларга кўра, баъзи клублар ҳужжатларни расмийлаштириш масаласида кечикмоқда.

“Айтиш лозимки, бу йилдан бошлаб клублар MyLeague орқали электрон рўйхатга олинмоқда. Ҳозирга қадар “Насаф”, “Қизилқум”, “Бунёдкор”, “Сўғдиёна” ва "Андижон" клублари билан боғлиқ кичик муаммолар мавжуд. Улар мазкур муаммоларни бартараф этиш учун ҳаракат қилишмоқда. Мазкур клублар ўзлари учун белгиланган муддатларга улгурмаган бўлсалар-да, биз уларга қўлдан келганича ёрдам бермоқдамиз. Аммо 12 мартдан кейин уларга ЎзПФЛ ёрдам бера олмайди. Умид қиламизки, клублар мавсум стартига қадар барча камчиликларни бартараф этиб улгуришади”, — деб айтиб ўтди С.Қудратуллаев.

Шунингдек, “Насаф”, “Сўғдиёна”, “Навбаҳор”, “Бунёдкор”, “Сурхон” каби клубларда қарздорликлар мавжуд.

Маълумот учун, шу йилнинг 5 февраль куни ЎФА Футболчилар мақоми ва ўтиши бўйича қўмита 7 та футбол клубига нисбатан легионер футболчиларни рўйхатдан ўтказиш учун тақиқ қўйганди. Улар орасидан “Насаф”, “Бунёдкор” ва “Қўқон-1912” футбол клублари легионерлар билан боғлиқ муаммони ҳал этди. “Сўғдиёна”, “Сурхон”, “Оқтепа” ва “Бухоро” клубларига нисбатан тақиқ эса ўз кучида турибди.

Рейтинг: -8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика