UZ

Сўнгги янгиликлар

09:20Легионерлар. Ғаниев тўлиқ ўйнади, Ҳамробеков эса...  0 09:06Сергей Лушан: “Жамоага нима етишмаётганлигини билганимда, энг бахтли инсон бўлардим”  4 08:58Факт. "Сўғдиёна" 14 йилдан сўнг ОКМК дарвозасига 3 тадан кўп гол урди  0 08:41Бугун "Қизилқум" устози Шевченконинг рекордини такрорлайдими?   0 08:33Рубен Аморим: "Биз ўзгардик ва анчагина кучайдик"  1 08:07Сервер Жепаров: "Пахтакор"га "Нефтчи"нинг зич ҳимоясини ёриб ўтиш осон бўлмайди"  6 07:50Суперлига. ОКМК "Сўғдиёна"га йирик ҳисобда ютқазди. "Навбаҳор" ва "Сурхон" баҳсида эса ҳисоб очилмади  3 07:44"Нефтчи" бу йил меҳмонда ютқазмаяпти, олдинда "Пахтакор" имтиҳони кутмоқда  6 07:20Факт. "Сўғдиёна" 6 йилдан сўнг Жиззахда ОКМКни ютди  0 06:46Суперлига. Бугун ўзбек Эл Классикоси бўлиб ўтади  13 01:46Бундеслига. Тен Хагсиз қолган "Байер" мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  2 01:01Саудия Арабистони. "Насаф"га қарши ўйин олдидан "Ал Аҳли"да дуранг  1 00:33ФИФА 2026 йилдан ўз тақвимида ўзгартиришлар киритади  1 00:15"Милан" учун Аллегри қайси жамоаларни бошқаришни рад қилгани маълум қилинди  2 23:51"Манчестер Сити" Льюис билан шартномани узайтирди  2

Тожиев vs Шодиев: Осиё ўйинларига ким бориши керак? Янгиликлар

Тожиев vs Шодиев: Осиё ўйинларига ким бориши керак?

Бугун Ўзбекистон терма жамоаси Тошкентда Иорданияга қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушади.
Бу ўйинда термамиз устози Миржалол Қосимов асосан Осиё ўйинларига борадиган таркибни синаб кўради. Демак, мазкур беллашувда 23 ёшгача футболчилар тўп суради. Шунингдек, ёши 23дан катта тўрт нафар ўйинчининг ҳам майдонга тушиши кутилмоқда.

Булар - Ислом Тўхтахўжаев, Фозил Мусаев, Фарҳод Тожиев ва Воҳид Шодиев. Кеча бўлиб ўтган ўйинолди матбуот анжуманида Миржалол Қосимов Осиё ўйинларига борадиган ёши 23дан катта иккита футболчининг кимлигини айтиб ўтди. Яъни, Тўхтахўжаев билан Мусаевнинг Инчонга бориши расман аниқ бўлган. Яна битта ўринга эса иккита номзод бор. Яъни, Фарҳод Тожиев билан Воҳид Шодиев. Бугунги беллашувда ким ўзини кўрсатса Қосимов ўшани мусобақага олиб кетишини маълум қилди.



Фарҳод Тожиев ҳам, Воҳид Шодиев ҳам яхши савиядаги ҳужумчилар ҳисобланади. Фарқи шундаки, Воҳид Фарҳодга нисбатан терма жамоада кам ўйнаган. Хўш, сизнингча, Миржалол Қосимов Осиё ўйинларига кимни олиб кетгани маъқул: Фарҳод Тожиевними ёки Воҳид Шодиевми? Марҳамат, бу борада ўз фикр-мулоҳазаларингизни билдиришингиз мумкин. Бугунги ўйиндан кейин бу мавзуга яна қайтамиз.

Х.Холиқов.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика